Logo

Ўзбекистонда 1,6 млрд долларлик 9 та йирик логистика маркази қурилади

Bugun 13:241 daqiqa

Бунинг учун замонавий логистика марказлари ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинган. Бир қатор портларгача блок-поездлар қатнови йўлга қўйилиб, бу ҳақда тадбиркорларга маълум қилинади.

Ўзбекистонда 1,6 млрд долларлик 9 та йирик логистика маркази қурилади © Prezident matbuot xizmati

Президент Шавкат Мирзиёев кейинги ўн йилда республиканинг логистика қувватларини 80 миллион тоннага етказиш режалаштирилганини айтди.

Энди Хонобод шаҳри, Олoт, Термиз, Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилади. Президент замонавий логистика марказлари ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинганини эслатди.

Мутасаддилар ва ҳокимларга бундан унумли фойдаланиб, инвесторлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 9 та йирик логистика марказини барпо этиш топширилди. Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи йирик қуруқлик портига айлантириш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Айни пайтда «Ўрта йўлак» имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани айтилди. Мутасаддиларга Озарбойжон, Туркманистон ва Грузия билан электрон юк ҳужжатларини ўзаро тан олиш бўйича келишувларни якунлаш топширилди.

Ўзбекистондан Каспий, Қора денгиз, Шарқий Хитой денгизи ва Болтиқбўйи давлатлари портларигача блок-поездлар қатновини йўлга қўйиб, бу ҳақда тадбиркорларга маълум қилиш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли ишга тушиши билан юк ташиш ҳажми 10 карра ошиши айтилганди. Темирйўл линиясидан фойдаланиш тўловига 20 фоизгача чегирма берилади.

Teglar

Mavzuga oid