Ўзбекистонда 3 ой ичида қанча ипотека кредити ажратилгани маълум қилинди

Bugun 16:351 daqiqa

2026 йил биринчи чорагида Ўзбекистонда ипотека кредитлари ажратилиши жадаллашди, ҳудудлар кесимида ҳам, ёшлар улушида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилди.

Ўзбекистонда 3 ой ичида қанча ипотека кредити ажратилгани маълум қилинди © yuz.uz

Ўзбекистонда ипотека кредитлаш дастури доирасида 2026 йилнинг биринчи чораги якунига кўра жами 11 762 та кредит ажратилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу кредитларнинг умумий ҳажми 3,47 трлн сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Бу ерда 1 634 та ипотека кредити ажратилган бўлиб, уларнинг умумий суммаси 579,2 млрд сўмга тенг. Шунингдек, Андижон (1 350 та), Қашқадарё (1 298 та) ва Тошкент вилояти (1 085 та) ҳам етакчи ҳудудлар қаторидан жой олган.

Сурхондарё вилоятида ҳам юқори фаоллик кузатилиб, 1 079 та кредит ажратилган. Фарғона (991 та) ва Хоразм (882 та) вилоятлари ҳам ипотека кредитлари сони бўйича юқори ўринларда қайд этилган. Энг паст кўрсаткичлар эса Бухоро (302 та) ва Сирдарё (366 та) вилоятларида кузатилган.

1

Банклар кесимида эса “Xalq banki” етакчиликни сақлаб қолмоқда — 3 238 нафар фуқарога 964,9 млрд сўм ипотека кредити ажратилган. Кейинги ўринларда “Milliy bank” (2 260 та, 689,7 млрд сўм) ва “Agrobank” (2 016 та, 584,7 млрд сўм) жойлашган.

Ёшлар учун ажратилган ипотека кредитлари ҳам салмоқли улушни ташкил этмоқда. Жами 967,2 млрд сўмлик кредитлар ёшларга тўғри келиб, бу умумий ҳажмнинг 27 фоизини ташкил этади. Айрим ҳудудларда бу кўрсаткич янада юқори — масалан, Сурхондарёда 33 фоизга етган.

2

Teglar

Mavzuga oid