Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Bugun 18:201 daqiqa

Ҳафта бошида ёғингарчилик кузатилмайди, айрим ҳудудларда эса фақат қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафтанинг дастлабки ярмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади.

Синоптиклар прогнозига кўра, 16–18 март кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлади. Фақат айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. Республика шимоли ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин.

Жумладан, 17–18 март кунлари Сурхондарё вилоятида, 18 март куни эса Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжуд худудлар

19 март куни эса республика марказий ва жануби-шарқий ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 20 март куни эса мамлакат бўйлаб яна ёғингарчилик кутилмаяпти ва об-ҳаво асосан барқарор бўлади.

Бу даврда ҳаво ҳарорати кечалари асосан 5–10 даража илиқ, кундуз кунлари 15–20 даража илиқ атрофида бўлади. Ёмғирли кунларда эса кундузги ҳарорат 13–15 даражагача пасайиши мумкин.

Пойтахтда об-ҳаво

Тошкент шаҳрида 16–18 ва 20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 19 март куни эса вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.

Пойтахтда шамол шарқий йўналишдан ғарб томонга ўзгариб, секундига 3–8 метр тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +5...+10 даража илиқ, кундузи +17...+20 даража илиқ атрофида бўлади. 19 март куни эса кундузги ҳарорат +14...+17 даражани ташкил этиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid