Ўзбекистонликлар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам олади?

Bugun 14:251 daqiqa

Ўзбекистонда 2026 йил 9 май — Хотира ва қадрлаш куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли бу дам олиш куни бошқа кунга кўчирилади.

Ўзбекистонликлар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам олади? © bsmi.uz

2026 йилда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни шанба кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун душанба, 11 май кунига кўчирилади. Бу ҳақда Президентнинг 2025 йил декабрь ойида имзоланган “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Фармонга мувофиқ, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар эса 2 кун дам олади. 9 май шанба куни одатий дам олиш куни ҳисобланади.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун:

• 9 май, шанба – одатий дам олиш куни (байрам);

• 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни;

• 11 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўчирилган дам олиш куни.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун:

• 9 май, шанба – ишланмайдиган байрам куни;

• 10 май, якшанба – одатий дам олиш куни.

Мазкур амалиёт Ўзбекистон Меҳнат кодекси талабларига ҳам мос келади. Унга кўра, агар дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, у ҳолда ушбу дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонликлар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам олади? | Vaqt.uz