Logo

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада юк ташувчилардан пул олмоқчи

Bugun 12:031 daqiqa

Бу чора навбатларни сунъий равишда юзага келтиришнинг олдини олиш ва ташувчиларнинг масъулиятини оширишга қаратилган.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада юк ташувчилардан пул олмоқчи © Asia-Plus

9-ноябрдан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараси орқали халқаро юк ташиш учун электрон навбатга ёзилаётган ташувчилар 20 МРП (ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи) миқдорида кафолат пули тўлаши керак бўлади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти хабар берди.

Янги талаб «Қозиғурт», «Б. Қонисбаев» ва «Атамекен» чегара ўтказиш пунктларида амал қилади.

Электрон навбатда жой банд қилиш учун ташувчининг махсус электрон ҳисобида 20 МРП миқдорида маблағ бўлиши керак. Бу 86 минг 500 тенге (тахминан 2 миллион 261 минг сўм) бўлади.

Агар юк машинаси белгиланган вақтда чегара пунктига етиб келса, кафолат пули тўлиқ ва автоматик тарзда қайтарилади. Агар ташувчи 90 календар кун ичида кетма-кет икки марта белгиланган вақтда келмаса, пул қайтарилмайди ва давлат бюджетига ўтказилади.

Департаментнинг тушунтиришича, бу чора навбатларни сунъий равишда юзага келтиришнинг олдини олиш ва ташувчиларнинг масъулиятини оширишга қаратилган.

Халқаро юк ташиш билан шуғулланувчиларга сафарларни олдиндан режалаштириш ва электрон навбатга ёзилишда янги талабларни ҳисобга олиш тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон қандай қилиб рақамли тўловлар мамлакатига айлангани ҳақида ёзган эдик.

Teglar

Mavzuga oid