Logo

Россия 2030 йилгача Украинада ғалаба қозониши кераклиги айтилди

Kecha 22:551 daqiqa

Россия Давлат думасининг мудофаа қўмитаси аъзоси, генерал-лейтенант Виктор Соболевнинг фикрича, Поляклар, немислар ва французлар Россия билан урушга тайёрланмоқда.

Россия 2030 йилгача Украинада ғалаба қозониши кераклиги айтилди

Россия Украинадаги урушни 2030 йилгача «тўлиқ ғалаба» билан якунлаши ва шундан сўнг НАТО давлатлари билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриши керак. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг мудофаа қўмитаси аъзоси генерал-лейтенант Виктор Соболев «Газета.Ru»га берган интервюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия Украинадаги «махсус ҳарбий операция»ни Полша ва НАТОнинг бошқа давлатлари Россия билан урушга тайёр бўлгунига қадар якунлаши лозим.

«Поляклар, немислар, французлар, инглизлар, белгияликлар, норвегияликлар, финлар ва шведлар — барчаси Россия билан урушишни, унга стратегик мағлубият етказишни истайди. Албатта, бу ерда ўз халқларини урушга тайёрлашга қаратилган ахборот таркибий қисми ҳам бор, аммо Россия билан урушга жиддий тайёргарлик ҳам кетмоқда», — деди Соболев.

Генералнинг таъкидлашича, Россия 2030 йилгача Украинадаги урушни якунлаб, Россия қуролли кучларининг «мутлақ ғалабаси»га эришиши керак.

Унинг сўзларига кўра, Украинадаги «ғалаба»дан кейин Россия қуролли кучларини қайта ташкил этиш зарур бўлади.

Соболев, шунингдек, Россия армияси ҳар қандай шароитда ва турли стратегик йўналишларда эҳтимолий ҳарбий таҳдидларга жавоб қайтаришга қодир бўлиши кераклигини билдирди.

Teglar

Mavzuga oid