Саида Мирзиёева Авазада халқаро конференцияда қатнашди

10.12.2025 | 11:351 daqiqa

У конференция иштирокчиларига Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим олиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берган.

Саида Мирзиёева Авазада халқаро конференцияда қатнашди

Жорий йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Аваза шаҳрида «Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

«Авазада «Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда тенг ҳуқуқлилик ва хотин-қизлар ҳиссасининг муҳимлиги ғоялари чуқур тарихий илдизларга эга экани ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашдим. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим, тадбиркорлик соҳаларида имкониятларини кенгайтириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердим», - деб ёзди у.

Мирзиёеванинг таъкидлашича, конференцияда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бунда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик муҳимлиги .

«Ишонаманки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ҳар бир аёл ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун шароит ярата оламиз», - деди Президент Администрацияси раҳбари.

Teglar

Mavzuga oid