Logo

Саида Мирзиёева Туркия Президенти қабулида бўлди

Bugun 19:551 daqiqa

Учрашув давомида Эрдўғанга Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу ва самимий тилаклари етказилди.

Саида Мирзиёева Туркия Президенти қабулида бўлди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг қабулида бўлди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Учрашув давомида унга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу ва самимий тилаклари етказилган. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинган.

«Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик», - дея ёзди Мирзиёева.

Администрация раҳбари Туркия раҳбарига кўрсатилган ҳурмат ва эътибор учун ташаккур билдирди.

«Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман», - деди у.

Teglar

Mavzuga oid