Logo

Самарқандда прокурор пора билан қўлга олинди

Bugun 12:191 daqiqa

Ургут тумани прокурори ўринбосари маҳаллий МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга етказилган 2 млрд 887 млн сўмлик зарар миқдорини 805,9 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига пора талаб қилган.

Самарқандда прокурор пора билан қўлга олинди © DXX matbuot xizmati

Самарқанд вилояти Ургут тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушиди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур мансабдор шахс Пастдарғом тумани прокуратурасида фаолият юритган даврида хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши натижасида 2 млрд 887 млн сўм миқдорида давлатга етказилган зарарни 805,9 млн сўмга камайтириб бериш эвазига воситачилар орқали 6,5 минг АҚШ доллари ва 35 млн сўм пора олган.

Бу билан чекланмай прокуратура томонидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида зарар миқдорини 150-200 млн сўмгача камайтиришни ва уларга суд идораларидаги танишлари орқали енгил жазо тайинланишида ёрдам беришини айтиб, МЧЖ эгасидан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid