Халқаро қидирувдаги собиқ вазир ўринбосари, газ бозоридаги ТОП-20 ва Наманган тиббиётидаги 300 млн сўмлик фириб — 17-апрел дайжести

Kecha 21:423 daqiqa

Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.

Халқаро қидирувдаги собиқ вазир ўринбосари, газ бозоридаги ТОП-20 ва Наманган тиббиётидаги 300 млн сўмлик фириб — 17-апрел дайжести

Энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчилар: ТОП-20 ичида Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ 2024-йилда глобал табиий газ таъминотининг қарийб чорак қисмини таъминлаб, дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчига айланди. Мамлакат 37 751 млрд куб фут газ ишлаб чиқариб, Россиядан 1,6 баравар кўп натижа қайд этди. Умуман, газ ишлаб чиқариш бир нечта йирик давлатлар қўлида жамланган бўлиб, Канада ва Қатар каби давлатлар кейинги ўринларни эгаллайди. Яқин Шарқдаги кескинлик ва таъминот хавфлари фонида бозорлар АҚШ каби барқарор ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ таяна бошлади.

Ўзбекистон 2024-йилда 44,6 млрд куб метр табиий газ қазиб олди, бу 2023-йилга нисбатан 4,5 фоизга кам. Сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ҳажми пасайиш трендига ўтган бўлиб, 2025-йилда 41,7 млрд куб метрни ташкил этган ва 2026-йил учун 40,2 млрд куб метр режалаштирилган. Кейинги йилларда ҳажмни босқичма-босқич ошириш режаси мавжуд, бироқ 2030-йилгача белгиланган дастлабки 62 млрд куб метрлик кўрсаткич кейинчалик қарийб 13,5 млрд куб метрга камайтирилган.

«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқарувининг собиқ раиси Дилшод Турсунқулович Аҳмедов халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда «Interpol» маълум қилди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айбланмоқда. Шу билан бирга, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тергов органлари томонидан комплекс текширилмоқда.

Маълумот учун, Аҳмедов 2024 йил октябрда «Ўзбекистон металлургия комбинати» раҳбари этиб тайинланган. У аввал 2021 йилдан бошлаб бошқарув раиси биринчи ўринбосари, 2024 йил январдан эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда «Ўзметкомбинат»га 2025 йил августда тайинланган тадбиркор Баҳодир Абдуллаев раҳбарлик қилмоқда.

Давлат хизматчиларининг тадбиркорлар ишига ноқонуний аралашуви чекланади — Президент фармони

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари «Humans» компанияси асосчиси Владимир Добрининни Интерпол орқали халқаро қидирувга берди ва у «Red Notice» рўйхатига киритилди. Унга нисбатан қимор ўйинларини ташкил этиш ва ноқонуний даромадларни легаллаштириш айбловлари қўйилган. Шу билан бирга, тадбиркор Равшан «Золотой» номи билан танилган Равшан Муҳитдинов ҳам бир нечта жиноят моддалари бўйича халқаро қидирувга берилган.

«Humans» 2020 йилда Ўзбекистон бозорига кирган бўлса-да, 2024 йилдан муаммоларга дуч келди: Марказий банк «Мароқанд» («Upay») тўлов ташкилоти фаолиятини чеклади, иловадаги маблағлар музлатилди ва компания 200 млрд сўмга яқин зарар билан йилни якунлади. Компания давлат органларига қарши халқаро арбитражга мурожаат қилган, бироқ «Ўзбектелеком» олдида 520 млрд сўм қарздорлик, банклар билан суд ишлари ва қарзлар сабаб октябрда банкрот деб топилди.

«Humans» раҳбари ҳам халқаро қидирувга берилди

«Humans» компанияси асосчиси Владимир Добринин Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди ва «Red Notice» рўйхатига киритилди. Унга қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ҳамда ноқонуний даромадларни легаллаштириш айбловлари қўйилган. 52 ёшли Добринин Австрияда туғилган бўлиб, Россия фуқароси ҳисобланади.

«Humans» 2020 йилда Ўзбекистон бозорига кириб, кейинчалик жиддий муаммоларга дуч келди: 2024 йил октябрда Марказий банк «Мароқанд» («Upay») тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклади, иловадаги маблағлар музлатилди ва компания 200 млрд сўмга яқин зарар кўрди. Компания «Ўзбектелеком»дан 520 млрд сўм қарздор бўлиб, банклар билан суд ишлари ортидан октябрда банкрот деб топилди; шунингдек, «Octobank», «Asia Alliance Bank» ва «Яндекс» олдида ҳам қарздорликлари мавжуд.

Намангандаги тиббиёт муассасаларида 300 млн сўм асоссиз ундирилгани фош этилди

Наманган вилоятидаги бир қатор туман тиббиёт муассасаларида фуқаролардан қарийб 300 млн сўм асоссиз маблағ ундирилгани аниқланди. Рақобат қўмитаси текширувлари Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида ўтказилиб, тиббий ускуналар метрологик кўрикдан ўтказилмаган ҳолда ишлатилгани маълум бўлди.

Шунингдек, амалда ишлатилмаган тиббий материаллар учун ҳам аҳолидан ҳақ олингани қайд этилди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан иш қўзғатилиб, тиббиёт муассасаларига асоссиз ундирилган маблағларни қайтариш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди ва жараён назоратга олинди.

Teglar

Mavzuga oid