Андижонда «Ҳаж» зиёратига ноқонуний юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Bugun 17:252 daqiqa

Андижон вилоятида фуқароларни «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, 9 минг доллар пул олган шахс тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Андижонда «Ҳаж» зиёратига ноқонуний юбормоқчи бўлган шахс ушланди © alhidoya.uz

Прокротура департаменти маълум қилишича, фуқаро М.Ч. икки нафар фуқарони Саудия Арабистонига «Ҳаж» зиёрати учун юбориш эвазига у жами 18 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Асака тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ч. келишилган маблағнинг 9 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

photo_2026-04-23_18-04-55

Manba: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс Чуст туманида истиқомат қилувчи тўрт нафар фуқарони «Ҳаж-2026» мавсумида Саудия Арабистонига юбориш эвазига жами 26 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган маблағнинг 6 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган эди.

Ноқонуний ҳаж учун жавобгарлик

Эслатиб ўтамиз, Саудия Ички ишлар вазирлиги рухсатномасиз Ҳаж қилишга қарши қатъий жазо чораларини эълон қилган эди.

Хусусан, бундай қоидабузарлик учун тахминан 5300 доллар миқдорида жарима қўлланилади. Ноқонуний зиёратчиларга ёрдам берган шахсларга эса 26 минг долларгача жарима солинади. Бу жазолар 18 апрелдан 31 майгача амал қилади.

Бундан ташқари, ноқонуний зиёратчиларни ташиш, яшириш ёки уларга бошқа кўмак кўрсатиш ҳолатлари ҳам қаттиқ жазоланади. Бундай ҳолларда транспорт воситалари мусодара қилиниши мумкин.

Рухсатномасиз Ҳаж қилиш учун Маккага яширинча кирганлар ўз мамлакатларига депортация қилинади ва Саудия Арабистонига киришлари 10 йил муддатга тақиқланади.Расмийларга кўра, ўтган йилда 75 мингдан ортиқ қоидабузар ушланган.

Teglar

Mavzuga oid