Logo

АҚШ Россия ва Хитой учун янги ядровий стратегия тайёрламоқда

Пентагон АҚШнинг ядровий доктринасини қайта кўриб чиқмоқда. Янги стратегияда Россия ёки Хитой билан эҳтимолий можароларда тактик ядровий қуролларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилган.

АҚШ Россия ва Хитой учун янги ядровий стратегия тайёрламоқда © Foto: wikimedia

АҚШ Мудофаа вазирлигининг сиёсий бошқаруви раҳбари Элбридж Колби мамлакатнинг янги ядровий стратегиясини тайёрламоқда. «NBC News» маълумотига кўра, ҳужжатда Россия ёки Хитой билан эҳтимолий минтақавий уруш юзага келганда қисқа масофали тактик ядровий қуроллардан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Нашрнинг ёзишича, режалардан хабардор беш нафар манба мазкур ҳужжат АҚШнинг сўнгги ўн йилликларда амал қилиб келган ядровий ёндашувини қайта кўриб чиқишини билдирган.

Элбридж Колби 5 август Небраска штатидаги ёпиқ ҳарбий тадбирда иштирок этиб, АҚШнинг ядровий кучлари учун масъул бўлган Стратегик қўмондонлик вакилларига ўз қарашларини тақдим этиши айтилган.

Янги ёндашув

Қайд этилишича, ҳозирги АҚШ ядровий стратегияси рақиб давлатнинг бутун ядровий салоҳиятига оммавий зарба бериш таҳдидига асосланган. Ҳарбий стратеглар бу концепцияни «зарарни чеклаш» деб атайди.

Колбининг фикрича эса, Вашингтоннинг рақиблари АҚШ душман арсеналини йўқ қилиш учун узоқ масофага учувчи стратегик ракеталарни чиндан ҳам ишга туширишига шунчаки ишонмайди.

Teglar

Mavzuga oid