Ҳафталик нархлар: гўшт нархи юқори сақланмоқда, сабзавотлар эса арзонлашди

VAQT.UZ Марказий банк маълумотлари асосида энг муҳим 15 та озиқ-овқат маҳсулотининг ҳафталик нархларидаги ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилиб боради.

Ҳафталик нархлар: гўшт нархи юқори сақланмоқда, сабзавотлар эса арзонлашди

Марказий банкнинг «narxtahlil.uz» платформасида эълон қилинган маълумотлар озиқ-овқат бозорида турлича тенденциялар сақланиб қолаётганини кўрсатди.

Ўтган ҳафтада гўшт маҳсулотлари нархи юқори суръатда ўсган бўлса, бу ҳафта қимматлашиш тенденцияси давом этган. Шу билан бирга, баҳорги ҳосил таъсирида сабзавотлар арзонлашиши давом этди, аммо айрим мевалар нархи сезиларли ошган. Айниқса, бодринг, помидор ва булғор қалампирида кескин пасайиш кузатилди.

Қуйида 13 май ҳолатидаги нархлар ва 6 майга нисбатан ўзгаришлар келтирилади.

Асосий маҳсулотлар

Ёғ маҳсулотларида барқарорлик сақланиб қолмоқда. Пахта ёғи нархи ўзгармасдан қолиб, 20 289 сўмни ташкил қилди. Кунгабоқар ёғида эса атиги 0,1 фоизлик ўсиш қайд этилди ва маҳсулот 21 514 сўмга етди. Бу бозорда таклиф ва талаб ўртасида мувозанат сақланаётганини кўрсатмоқда.

Ун маҳсулотларида инфляцион босим ҳануз сезилмоқда. Биринчи нав ун нархи 0,1 фоизга ошиб, 6 279 сўмга етди. Олий нав унда эса ўзгариш кузатилмади ва маҳсулот 9 405 сўм даражасида қолди.

Гўшт маҳсулотларида нархлар юқори даражада сақланмоқда, аммо ўсиш суръати аввалги ҳафталарга нисбатан бироз секинлашган. Мол гўшти 0,5 фоизга қимматлашиб, 120 106 сўмга етди. Қўй гўштида ҳам 0,6 фоизлик ўсиш қайд этилди ва маҳсулот 131 595 сўмни ташкил қилди. Товуқ гўшти эса аксинча 0,5 фоизга арзонлаб, 32 028 сўмга тушди.

Шу билан бирга, улгуржи бозорда ҳам қўй гўшти нархи ўсишда давом этмоқда. 18 май ҳолатига кўра, қўй гўштининг улгуржи нархи айрим максимум нуқталарда яна 10 минг сўмга ошиб, 130 минг сўмгача етган. Нархнинг кескин ошиши асосан совутилган импорт гўшт ҳисобига юз бермоқда. Мол гўшти улгуржи нархида эса ҳозирча сезиларли ўзгариш қайд этилмаган.

Бу эса бозорда қизиқарли тафовутни юзага келтирмоқда — мол гўштида улгуржи сегмент нисбатан барқарор қолаётган бир пайтда, чакана нархлар ҳали ҳам юқорилашда давом этмоқда. Қўй гўштида эса босим бир вақтнинг ўзида ҳам улгуржи, ҳам чакана бозорда сақланиб қолмоқда.

Тухум бозорида барқарор ҳолат сақланмоқда. Ҳафта давомида маҳсулот нархи атиги 0,1 фоизга ошиб, 11 546 сўм бўлди. Сут маҳсулотларида эса енгил пасайиш кузатилди — янги соғилган сут 0,1 фоизга арзонлаб, 7 884 сўмга тушди.

Гуруч ва шакарда ҳам пасайиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Гуруч 0,8 фоизга арзонлаб, 14 219 сўмни ташкил қилди. Шакар нархи ҳам 0,3 фоизга пасайиб, 13 137 сўмга тушди.

Mahsulot

13.05.2026 (so‘m)

6.05.2026 (so‘m)

O‘zgarish

Paxta yog‘i (1 litr)

20 289

20 280

0%

Kungaboqar yog‘i 
(1 litr)

21 514

21 494

+0,1 %

Un (1-nav)

6 279

6 275

+0,1 %

Mol go‘shti (1 kg)

120 106

119 545

+0,5 %

Qo‘y go‘shti (1 kg)

131 595

130 863

+0,6 %

Tuxum 

11 546

11 537

+0,1 %

Guruch (1 kg)

14 219

14 333

-0,8 %

Shakar (1 kg)

13 137

13 176

-0,3 %

Jadval narxtahlil.uz platformasidagi ma’lumotlar asosida tayyorlandi

Сабзавотлар

Сабзавот бозорида баҳорги арзонлашиш давом этмоқда. Энг катта пасайиш булғор қалампирида кузатилди — маҳсулот бир ҳафтада 22,8 фоизга арзонлаб, 22 062 сўмга тушди.

Помидор нархи ҳам кескин тушди. Ҳафта давомида маҳсулот 22 фоизга арзонлаб, 16 354 сўмни ташкил қилди. Бақлажонда 21,8 фоизлик пасайиш қайд этилди ва маҳсулот 20 849 сўмга тушди.

Бодринг нархи ҳам тез суръатда пасайишда давом этмоқда. Маҳсулот бир ҳафтада 13,5 фоизга арзонлаб, 7 852 сўмга тушди. Саримсоқда ҳам 5,5 фоизлик пасайиш кузатилди ва нарх 24 860 сўмгача тушди.

Картошка, пиёз ва карамда ҳам арзонлашиш сақланиб қолди. Картошка 1,1 фоизга арзонлаб, 6 582 сўм бўлди. Пиёз 2,4 фоизга тушиб, 2 272 сўмни ташкил қилди. Карам эса 2,8 фоизга арзонлаб, 4 099 сўмга етди.

Сабзида эса аксинча ўсиш кузатилди. Маҳсулот нархи 0,2 фоизга ошиб, 3 582 сўмни ташкил қилди. Бу айрим сабзавотларда янги ҳосил ҳали тўлиқ шаклланмаганини кўрсатиши мумкин.

Mahsulot

13.05.2026 (so‘m)

6.05.2026

(so‘m)

O‘zgarish

Kartoshka (1 kg)

6 582

6 656

-1,1%

Piyoz (1 kg)

2 272

2 329

-2,4 %

Sabzi (1 kg)

3 582

3 574

+0,2 %

Pomidor (1 kg)

16 354

20 972

-22 %

Bodring (1 kg)

9 370

12 214

-23,3 %

Bulg’or qalampiri

22 062

28 562

-22,8%

Jadval narxtahlil.uz platformasidagi ma’lumotlar asosida tayyorlandi

Мевалар

Мевалар сегментида ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Узум нархи бир ҳафтада 6,2 фоизга ошиб, 27 327 сўмга етди. Лимон ҳам 1,9 фоизга қимматлашиб, 47 685 сўмни ташкил қилди.

Олма нархи 1,1 фоизга ошиб, 16 240 сўмга етди. Нокда эса аксинча 0,7 фоизлик пасайиш кузатилди ва маҳсулот 21 589 сўмга тушди.

Mahsulot

13.05.2026 (so‘m)

6.05.2026
(so‘m)

O‘zgarish

Olma (1 kg)

16 240

16 061

+1,1 %

Nok (1 kg)

21 589

21 735

-0,7 %

Limon (1 kg)

47 685

46 814

+1,9 %

Uzum (1 kg)

27 327

25 737

+6,2 %

Jadval narxtahlil.uz platformasidagi ma’lumotlar asosida tayyorlandi

Вилоятларда мол гўшти нархи қандай ўзгарди?

Ҳудудлар кесимида мол гўшти нархларида ҳам сезиларли тафовут сақланиб қолмоқда. 13 май ҳолатига кўра, энг катта ҳафталик ўсиш Тошкент вилоятида кузатилди — нарх 1,84 фоизга ошиб, 121 435 сўмга етган. Сурхондарё вилоятида мол гўшти 1,71 фоизга қимматлашиб, 120 959 сўмни ташкил қилган бўлса, Андижонда нарх 1,67 фоизга ошиб, 119 869 сўмга етган.

Энг қиммат ҳудудлар орасида Жиззах, Тошкент шаҳри ва Наманган ажралиб турмоқда. Жиззахда мол гўшти ўртача 129 663 сўмдан сотилган бўлса, Тошкент шаҳрида 129 142 сўм, Наманганда эса 129 415 сўмни ташкил қилган.

Айрим ҳудудларда эса нархлар пасайган. Энг катта тушиш Бухоро вилоятида қайд этилди — мол гўшти бир ҳафтада 0,64 фоизга арзонлаб, 114 469 сўмга тушган. Самарқанд ва Фарғонада ҳам енгил пасайиш кузатилган.

Қорақалпоғистон мол гўшти энг арзон ҳудудлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ерда ўртача нарх 104 767 сўмни ташкил қилган. Хоразмда эса нарх 112 938 сўм атрофида шаклланган.

Viloyat

13.05.2026
(so’m)

06.05.2026
(so’m)

O‘zgarish 

Toshkent viloyati

121 435

119 237

+1.84%

Surxondaryo viloyati

120 959

118 930

+1.71%

Andijon viloyati

119 869

117 895

+1.67%

Jizzax viloyati

129 663

128 741

+0.72%

Toshkent shahri

129 142

128 780

+0.28%

Qoraqalpog‘iston
Respublikasi

104 767

104 533

+0.22%

Xorazm viloyati

112 938

112 727

+0.19%

Qashqadaryo viloyati

115 117

114 934

+0.16%

Namangan viloyati

129 415

129 404

+0.01%

Navoiy viloyati

120 564

120 585

-0.02%

Sirdaryo viloyati

123 362

123 426

-0.05%

Farg‘ona viloyati

121 754

121 884

-0.11%

Samarqand viloyati

125 472

125 618

-0.12%

Buxoro viloyati

114 469

115 201

-0.64%

Jadval narxtahlil.uz platformasidagi ma’lumotlar asosida tayyorlandi

Умуман, бозорда ҳозир икки хил тенденция яққол кўринмоқда. Бир томондан, гўшт маҳсулотлари нархи юқори даражада сақланиб қолмоқда ва айрим ҳудудларда қимматлашиш давом этмоқда. Айниқса, қўй гўштида улгуржи ва чакана бозордаги бир вақтнинг ўзида кузатилаётган ўсиш бозорда босим ҳали ҳам кучли эканини кўрсатмоқда. Тошкент вилояти, Сурхондарё ва Андижонда мол гўшти нархининг кескинроқ ошгани ҳудудлар ўртасидаги тафовутни янада кучайтирди.

Иккинчи томондан эса, баҳорги ҳосилнинг кўпайиши сабзавот бозорида сезиларли арзонлашувни юзага келтирди. Помидор, бодринг, булғор қалампири ва бақлажон нархининг кескин тушиши бозорда таклиф ҳажми ошганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, мевалар сегментида аксинча ўсиш кузатилиб, айниқса узум ва лимон нархи сезиларли қимматлашди.

Teglar

Mahliyo Hamidova

Mahliyo HamidovaMaqolalar soni: 127

Barchasi

Mavzuga oid