Logo

ЖЧ-2026. Эрон Белгия билан дуранг қайд этди

Bugun 02:051 daqiqa

F гуруҳидаги учинчи ўйинда ҳам ғолиб аниқланмади.

ЖЧ-2026. Эрон Белгия билан дуранг қайд этди

Жаҳон чемпионатида 2-тур баҳслари давом этмоқда. 1-турда фақат дуранг қайд этилган F гуруҳидаги навбатдаги баҳсда ҳам ғолиб аниқланмади.

Белгия (2) Эронга (2) қарши тўқнаш келиб, рақиб дарвозасига йўл тополмади. Форслар посбони Бийронванд 7 та сэйв амалга ошириб, беллашув қаҳрамонига айланди. Европаликлар 66-дақиқада камчиликда қолганини ҳам таъкидлаш керак.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тошкент вақти билан соат 06:00да Миср (1) Янги Зеландия (1) билан тўқнаш келади.

ЖЧ-2026. F гуруҳи. 2-тур
Белгия — Эрон 0:0

21 июн. Инглвуд
Белгия — Куртуа, Мёне (Кастан, 58), Нгой, Мехеле, де Куйпер, Раскин (Ванакен, 58), Тилеманс, Салемакерс (Лукебакио, 58), де Брюйне (Фернандес-Пардо, 87), Троссар, Лукаку (Теате, 73).
Эрон — Бийронванд, Ҳардони (Жаҳонбахш, 46), Каънони, Халилзода, Немати, Ҳожисафи (Муҳаммади, 66), Ризоиён, Қуддус (Муғанлу, 79), Иззатуллоҳий (Ҳусайнзода, 85), Моҳебби (Туроби, 66), Торемий.
Огоҳлантиришлар: Лукаку (3), Иззатуллоҳий (33).
Четлатиш: Нгой (66).

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Mavzuga oid