Logo

ЖЧ-2026. Испания Саудияга 4 та гол урди, Ойарсабалда дубл

Kecha 22:561 daqiqa

18 ёшли Ямал мундиаллардаги илк голини урди.

ЖЧ-2026. Испания Саудияга 4 та гол урди, Ойарсабалда дубл

Жаҳон чемпионатида Н гуруҳида 2-тур ўйинлари бошланди.

Илк турда кутилмаганда дуранг қайд этган Испания (4) бу сафар Саудия Арабистонини (1) аяб ўтирмади. Ямал турнирдаги дебют голини урди, Ойарсабал дублни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тошкент вақти билан соат 03:00да Уругвай (1) Кабо-Вердега (1) қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. Н гуруҳи. 2-тур
Испания — Саудия Арабистони 4:0

21 июн. Атланта
Голлар: Ямал (10), Ойарсабал (21, 24), Ат Тамбакти (49, автогол).
Испания — Симон, Порро, Кубарси, Лапорт, Кукуреля, Педри (Руис, 70), Родри, Ямал (Пино, 46), Олмо (Мерино, 61), Баэна (Уилямс, 61), Ойарсабал (Торрес, 46).
Саудия Арабистони — Ал Овайс, Абдулҳамид, Ат Тамбакти, Лажами, Ал Амри (Ҳажи, 60), Ал Ҳарби, Носир Ад Довсари (Ал Ғаннам, 90), Ал Ҳайбари (Канно, 46), Ал Жувайр (Ал Ҳамдан, 46), Ал Бурайкан (Аш Шамат, 60), Салим Ад Довсари.
Огоҳлантиришлар: Салим Ад Довсари (30), Канно (60).

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Mavzuga oid