add

Олтин сўнгги 46 йилдаги энг яхши натижани намойиш этмоқда

Bugun 16:561871 daqiqa

2025 йилда олтин нархи кескин ошди. Ню Йоркдаги фючерслар 71 фоизга қимматлаб, сўнгги 46 йил ичидаги энг кучли ўсишни қайд этди.

Олтин сўнгги 46 йилдаги энг яхши натижани намойиш этмоқда

2025 йил олтин бозори учун тарихий йил бўлди. «Yahoo» маълумотига кўра, Ню Йорк биржасида олтин фючерслари йил бошидан бери қарийб 71 фоизга ошган. Бу 1979 йилдан бери энг яхши натижа ҳисобланади.

Ўшанда АҚШ президенти Жимми Картер даврида Яқин Шарқда инқироз, юқори инфляция ва энергетик муаммолар мавжуд эди. Бугунги вазият ҳам ўхшаш: халқаро савдода тарифлар ошмоқда, Россия Украина билан урушни давом эттиряпти, Яқин Шарқда кескинлик сақланиб қолмоқда.

Номаълумлик кучайган пайтда инвесторлар хавфсиз активларга мурожаат қилади. Олтин айнан шундай ҳимоя воситаси сифатида кўрилади. Инфляция ўсганда ёки валюталар қадрсизланганда, олтин қийматини сақлаб қолиши билан жозибадор.

«Жаҳон иқтисодиётида ноаниқлик асосий омилга айланди. Бу шароитда олтин барқарорлик манбаи сифатида янада аҳамият касб этмоқда», — дейди «Жаҳон олтин кенгаши»нинг бозор стратеги Жо Каватони.

Олтин фоизли даромад бермаслиги унинг камчилиги саналади. Аммо Федерал захира тизими ставкаларни пасайтирганда облигация даромадлари тушади ва олтин нисбатан жозибалироқ бўлади.

Шу ҳафта олтин нархи тарихда илк бор унцияси учун 4500 доллардан ошди. Йил бошидан бери бу 50-марта рекорд янгиланиши бўлди. «JPMorgan» таҳлилчилари 2026 йилда нарх 5000 доллардан ҳам ошиб кетиши мумкинлигини кутмоқда.

Teglar

Mavzuga oid