Logo

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Bugun 19:462 daqiqa

Ушбу инвестициявий низо туркияликлар ҳамда озиқ-овқат саноатидаги корхона фаолияти билан боғлиқ эди. Арбитражга мурожаат қилганлардан бири Ўзбекистонда божхона тўловлари, ҚҚС ва акциз солиғини тўлашдан бўйин товлаш, бюджет маблағларини ўзлаштириш ва бошқа жиноятларда айбланиб, узоқ муддатга қамалган.

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди © Foto: timesca.com

2026-йил 26-октябр куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистонга қарши қўзғатган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, даъвогарлар томонидан Ўзбекистонга қарши илгари сурилган барча даъво талаблари рад этилди.

Адлия вазирлигининг ёзишича, ушбу инвестициявий низо Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 1992-йилда тузилган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида қўзғатилган, 2021-йил июн ойида бошланиб, 5 йил давом этган. Арбитраж трибунали эълон қилган қарор низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади.

Низо озиқ-овқат саноатидаги корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган. Арбитражга уч туркиялик — Меҳмет Зеки Обуз, Севде Йилмаз ва Хюрие Обуз ҳамда тугатилиш жараёнидаги «Obuzlar Gıda» компанияси мурожаат қилган.

Арбитраж трибунали 2022-йил феврал ойида шакллантирилган. Ишнинг моҳияти бўйича эшитувлар 2024-йил 1–10-июл кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ўтказилган. Ўзбекистон манфаатларини Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг «Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle» халқаро юридик компанияси ҳимоя қилган. Якунда трибунал даъвогарларнинг Ўзбекистонга қарши илгари сурган барча талабларини рад этган. ICSID реестрида иш якунланган деб қайд этилган. Қарорга даъвогар томонидан тайинланган арбитрлардан бирининг алоҳида фикри ҳам илова қилинган.

Меҳмет Зеки Обуз Ўзбекистонда божхона тўловлари, ҚҚС ва акциз солиғини тўлашдан бўйин товлаш, бюджет маблағларини ўзлаштириш ва бошқа жиноятларда айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У 1995-йилда Ўзбекистонга келиб, «Sundus» қўшма корхонаси асосчиларидан бири бўлган. 1998-йилда эса корхонанинг бош директори лавозимини эгаллаган.

Teglar

Mavzuga oid