Рақобат қўмитаси савдо тармоқларини Рамазон ойида нархларни оширмаслик тўғрисида огоҳлантирди
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойида деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ва арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берган эди.
© Javhar ChorshanbiyevaРақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва республикамиз ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойида нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.
13 феврал куни Президент раислигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Мирзиёев Рамазон кунларида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб, тегишли топшириқ берган эди.
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборган.
«Рақобат қўмитаси халқимиз учун муҳим бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ўз ваколатлари доирасида зарурий барча чораларни кўриб боришини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.





