Равшан «Золотой» ҳам халқаро қидирувга берилди

Bugun 12:322 daqiqa

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг икки моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Равшан «Золотой» ҳам халқаро қидирувга берилди © Равшан Муҳитдиновнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан

Омма орасида Равшан «Золотой» номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов Интерпол орқали қидирувга берилди.

37 ёшдаги Равшан Муҳитдинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 3-қисми (Мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш) 242-моддаси 2-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан айбланмоқда.

Равшан Муҳитдинов ким?

Равшан Муҳитдинов 1989-йилда Тошкентда туғилган. У ёшлигидан Равшан «Золотой» номини олган. Унинг тоғаси билан можаролар сабаб уни Ўзбекистонга кира олмагани ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.

Муҳитдинов тоғаси Ғафур Раҳимовга нисбатан тазйиқлар кучайган даврда оғир жиноятларда айбланган ва мамлакатни тарк этган. ОАВда эълон қилинган маълумотларга кўра, 2007-йил 18 ёшда бўлган Равшан Муҳитдинов Жиноят Кодексининг 242-моддаси (Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш)да айбланиб, қидирувга берилган. У асосан Туркиянинг Истанбул ва Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳарларида истиқомат қилган.

image_2026-04-17_12-31-01

2009-йил сентябрда Интерпол орқали қидирувга берилган Равшан Муҳиддинов Туркиянинг Истанбул шаҳрида Отатурк аэропортида ҳибсга олинган. Шунингдек, ҳибсга олинганидан сўнг 3 йил давомида Истанбулдаги Молтепа қамоқхонасида сақланган ва Ўзбекистон томони илгари сурган айбловлар ўз исботини топмагани учун озод этилган.

Қўшимча маълумотларга кўра, 2013-йил октябрда Бирлашган Араб Амирликларида такроран ҳибсга олинган Равшан «Золотой» 2013-йил декабрига қадар Дубайдаги Ал-Авир қамоқхонасида ушлаб турилган ва Ўзбекистон томони илгари сурган айбловлар ўз исботини топмагани учун озод этилган.

Ўша вақтда ОАВга интервю берган Равшан Муҳитдиновнинг отаси Баҳодир Муҳитдинов ўғлига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини орадан 12 йил ўтиб қайта кўриб чиқишни сўраб, президент Шавкат Мирзиёев номига мактуб йўллаганини айтган. Орадан икки ой ўтиб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси терговчилари у билан боғланиб, ўғлига нисбатан эълон қилинган қидирув олиб ташлангани ва 12 йил муқаддам қўзғатилган тергов иши қайтадан кўриб чиқилаётганини маълум қилганини айтган. Равшан «Золотой»нинг отасига кўра¸ бўлиб ўтган жанжалнинг бошқа иштирокчилари ҳам ўғлининг жанжалга аралашмагани ҳақида кўрсатма берган.

2019-йилнинг 11-июлида Равшан «Золотой» Ўзбекистонга қайтади. Унинг Тошкентга қайтиши арафасида ички ишлар вазирлиги сайтининг қидирувдаги шахслар рўйхатидан Муҳитдиновнинг исм шарифи олиб ташланган. 2019-йил 11-июл куни Ўзбекистонга қайтгани айтилган Равшан Муҳиддинов орадан бир неча кун ўтиб, аниқроғи 24-июл куни яна мамлакатни тарк этгани айтилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқарувининг собиқ раиси Дилшод Турсунқулович Аҳмедов халқаро қидирувга берилганди.

Teglar

Mavzuga oid