Шавкат Мирзиёев бугун Бокуга боради

Ўзбекистон президенти БМТ шафелигидаги Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев бугун Бокуга боради © Prezident matbuot xizmati

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17-18-май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон етакчиси БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Тадбир мақсади

Форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган.

Ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Teglar

Mavzuga oid