Logo

13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўм омонат пулларини ўзлаштирган банк ходими қўлга олинди

Бугун 10:381 дақиқа

У сохта ҳужжатлар орқали пулларни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўм омонат пулларини ўзлаштирган банк ходими қўлга олинди © Sun'iy intelekt

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали ходими 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган 1,3 млрд сўм маблағини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Терговга қадар текширув давомида банкнинг БХМ бўлими бошлиғи О.Р. фуқаролардан омонат учун қабул қилинган пулларни банк кассасига кирим қилмагани маълум бўлган.

У маблағлар банкка кирим қилингани ҳақида омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритиб, 1,3 млрд сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида банк минтақавий маркази бўлим бошлиғи 100 минг доллар пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид