add

40 йил кутилган кўприк фойдаланишга топширилди

Сирдарёнинг икки соҳилини боғлайдиган 200 метрлик янги кўприк ва 6 км автомобил йўли қурилиб ишга туширилди.

40 йил кутилган кўприк фойдаланишга топширилди

Бекобод туманида Сирдарёнинг икки соҳилини боғлайдиган кўприк қурилиб фойдаланишга топширилди. Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 200 метр бўлган кўприк ва 6 километрлик автомобиль йўли барпо этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

photo_2025-10-31_17-03-33

Маълумотларга кўра, кўприк қурилиши илк бор 1989 йилда бошланган, бироқ 1991 йилда турли сабаблар билан тўхтаб қолган. Президент қарорига мувофиқ, 2025 йилда лойиҳа қайта жонлантирилиб, бор-йўғи тўрт ой ичида якунланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 72 миллиард сўмни ташкил этади.

Янги кўприк замонавий талабларга мос ҳолда қурилган. Унда тунда ёритиш тизими, пиёдалар йўлаклари ва ногиронлар учун қулайликлар яратилган. Йўл тўрт тасмали бўлиб, кундалик 14 мингта автомобил ҳаракатига мослаштирилган.

photo_2025-10-31_17-03-39 (2)

Кўприк ишга тушиши натижасида Дўстлик ва Янгиовул маҳаллаларидан туман марказигача бўлган масофа 44 километрга қисқарди. Илгари айланма йўл орқали юрган эттита маҳалланинг аҳолиси эндиликда атиги 5 километр босиб туман марказига етиб боради.

Лойиҳа доирасида маҳаллалар инфратузилмаси ҳам янгиланди. Болалар учун спорт майдончаси қурилди, Сирдарё бўйида байдарка спортини ривожлантириш ишлари бошланди. 31 октабр куни ушбу спорт тури бўйича илк мусобақаларга старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ерусти ҳалқа йўли метроси фаолияти тўлиқ тикланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

40 йил кутилган кўприк фойдаланишга топширилди | Vaqt.uz