add

«Ерусти ҳалқа йўли» метроси фаолияти тўлиқ тикланди

1 ноябрдан Тошкент метросининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» йўналиши қайта иш бошлади. Йўналишда 12 та поезд 7 дақиқалик интервал билан ҳаракатланмоқда.

«Ерусти ҳалқа йўли» метроси фаолияти тўлиқ тикланди

Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» — халқ орасида «Ерусти ҳалқа йўли» номи билан танилган йўналиши 1 ноябрь кунидан бошлаб фаолиятини тўлиқ тиклади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда йўналишда 12 та ҳаракат таркиби йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Поездлар орасидаги интервал 7 дақиқани ташкил этмоқда. Бу жамоат транспортида тезлик ва мунтазамликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Аввалроқ ушбу йўналиш 18 октябрь атрофида қайта ишга тушиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди. Бироқ, синов жараёнларини такомиллаштириш ҳамда поездлар ҳаракатини икки баробар тезлаштириш мақсадида очилиш санаси 1 ноябрга кўчирилган.

Йўналишдаги техник синовлар давомида поездлар ҳаракатини барқарорлаштириш, сигнализация тизимини янгилаш ва хавфсизлик талабларини кучайтириш ишлари амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, йўналиш бекатларининг иккитаси 8 июндан, яна олтитаси 28 июндан, қолган бекатлар эса 2 августдан вақтинча ёпилган эди. Бутун йўналиш тахминан икки ой, айрим бекатлар эса уч ойдан зиёд фаолият кўрсатмаган.

Теглар

Мавзуга оид

«Ерусти ҳалқа йўли» метроси фаолияти тўлиқ тикланди | Vaqt.uz