
7 йил ичида 30 фоиз аҳолиси мусулмон бўладиган Россияда исломий молия даври бошланмоқда
Давлат Думасининг молия бозорлари қўмитаси исломий банк ташкил этиш бўйича мамлакат ичидаги ишбилармон доиралар ва араб давлатлари билан алоқалар ўрнатган.

Россияда исломий банк ташкил этиш бўйича ишлар жадал олиб борилмиқда. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси молия бозорлари қўмитаси раиси Анатолий Аксаков маълум қилди.
Аксаков Россия Федерацияси таркибидаги Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлади.
Россиядаги ишбилармон доиралар ва мусулмон жамоатчилиги вакиллари билан исломий банк ташкил этиш масаласини маслаҳатлашаётганини айтган Аксаков: «Россияда исломий банк ташкил қилиш учун интенсив тарзда ишлаяпмиз. Бундай банкни ташкил этиш бўйича араб давлатлари билан ҳам музокаралар олиб боряпмиз», — деди у.
Россиядаги мусулмонларнинг бутун аҳоли сонидаги улуши 2033 йилга бориб 30 фоизга етиши кутилаётган бир пайтда, исломий банкчилик тизими ҳам тобора оммалашиб бормоқда.
Россиянинг Татаристон, Чеченистон ва Доғистон каби айрим ҳудудларида исломий банкчилигига оид синов лойиҳалари 2023 йил 1 сентябрдан бошланган эди.





