
Алишер Усмонов Германиядаги барча жиноий таъқиблардан халос бўлди
Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари USM холдинги асосчиси Алишер Усмоновга нисбатан санкция режимини бузиш ва бошқа иқтисодий жиноятлар бўйича олиб борилган кўп йиллик тергов ҳаракатларини расман якунлади.

Мюнхен прокуратураси тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бузишда гумон қилинган иккинчи тергов ишини расман тугатди.
РБК нашрининг тадбиркор вакилларига таяниб хабар беришича, мазкур қарор Германия Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддасига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, энди ушбу гумонлар бўйича терговни қайта бошлаш имконияти ҳуқуқий жиҳатдан истисно қилинади.
Назорат органи аввалроқ тадбиркорни Роттах-Эгерн коммунасидаги кўчмас мулк объектларини қўриқлаш хизмати учун маблағ тўлаганликда ва Германия ҳудудидаги айрим мол-мулкларини декларация қилмаганликда гумон қилган эди. Бироқ Усмоновнинг ҳимоячилари ушбу компаниялар ва активларнинг ЕИ санкция қоидаларига алоқадорлигини билан рад этиб келишди ва якунда тергов органлари бу далилларни инобатга олди.
Тергов жараёнларининг якунланиши муносабати билан тадбиркор хайрия мақсадлари учун ихтиёрий бадал тўлашга қарор қилди. Бу қадам жиноий айблов сифатида талқин этилмайди ва тадбиркорнинг халқаро бизнес ҳамжамиятидаги обрўсини тиклашда муҳим аҳамият касб этади.





