add

АҚШда UPS авиакомпаниясига тегишли юк самолёти ҳалокатга учради

Бугун 07:582611

UPS авиакомпаниясининг MD-11 самолёти Кентукки штатидаги Луисвилл аэропортида учаётиб қулаган. Самолёт саҳнида уч нафар экипаж аъзоси бўлган.

АҚШда UPS авиакомпаниясига тегишли юк самолёти ҳалокатга учради

АҚШнинг Кентукки штатида жойлашган Луисвилл халқаро аэропорти яқинида UPS авиакомпаниясининг юк самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда АҚШ Федерал фуқаролик авиация бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, рейс рақами 2976 бўлган MD-11 самолёти ердан кўтарилганидан кўп ўтмай, маҳаллий вақт билан 17:15 атрофида қулаган. Самолёт Ҳаваи штати пойтахти Ҳонолулуга йўналган бўлган, деб ёзади CBS News. Унда уч нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда.

Луисвилл аэропорти UPS’нинг асосий халқаро логистика маркази — Worldport хаби сифатида фаолият кўрсатади. Полиция маълумотига кўра, ҳодиса жойида жабрланувчилар бор, аммо уларнинг сони ва аҳволи ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Ҳозирча аэропорт вақтинча ёпилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳалокат жойидан чиқaётган қўнғир-қора туман ва олов излари кўзга ташланади. UPS компанияси воқеани тасдиқлади, аммо ҳалок бўлганлар ёки тирик қолганлар ҳақида расмий маълумот ҳали берилмаган, деб хабар берди Reuters.

Маълумот учун: McDonnell Douglas MD-11F — йирик юк ташувчи самолёт бўлиб, асосан FedEx Express, Lufthansa Cargo ва UPS Airlines авиакомпаниялари томонидан халқаро рейсларда фойдаланилади.

Теглар

Мавзуга оид

АҚШда UPS авиакомпаниясига тегишли юк самолёти ҳалокатга учради | Vaqt.uz