Logo

«Asia Alliance Bank» АТБ Майамида бўлиб ўтаётган SIBOS 2026 форумида халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда

Бугун 13:112 дақиқа

Жорий йилнинг 28 сентябрдан 1 октябрга қадар АҚШнинг Майами шаҳрида жаҳон молия индустриясининг энг нуфузли йиллик тадбирларидан бири — халқаро SWIFT тизими SIBOS 2026 форуми бўлиб ўтмоқда.

«Asia Alliance Bank» АТБ Майамида бўлиб ўтаётган SIBOS 2026 форумида халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда

Мазкур форум анъанавий тарзда дунёнинг етакчи банклари, трансмиллий корпорациялари ва технологик компанияларининг қарийб 10 минг нафар асосий вакилини бир майдонда жамлаб, глобал бизнес ва молиявий технологиялар келажагини муҳокама қилиш учун имконият яратади.

Нуфузли саммит ишида «Asia Alliance Bank» АТБ раҳбарияти делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Банкнинг форумдаги иштирокидан асосий мақсад — халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни кенгроқ жалб этиш ҳамда мижозлар учун халқаро ҳисоб-китоб инфратузилмасини янада кенгайтиришдан иборат.

Форум доирасидаги учрашувлар банк учун аллақачон муҳим амалий натижалар ва қатор стратегик келишувларга замин яратди:

— Бизнесни ривожлантириш учун 7,5 млн евро: Банк Германиянинг йирик тижорат банкларидан бири — LBBW (Landesbank Baden-Württemberg) билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Жалб этилган маблағлар банк мижозларининг ташқи савдо лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади;

— АҚШ долларидаги ҳисоб-китоблар учун янги имкониятлар: Австриянинг Raiffeisen Bank International AG банки билан АҚШ долларида вакиллик ҳисобварағи очиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ҳамкорлик банк мижозларига халқаро транзакцияларни янада тезкор ва ишончли амалга ошириш имконини беради;

— Ғазначилик операцияларини ривожлантириш: Беларуснинг «Priorbank» ОАЖ билан Бош келишув имзоланди. Ушбу келишув қўшма ғазначилик ва молиявий операцияларни ривожлантириш учун янги истиқболларни очади;

— Жаҳон молия бозорининг етакчиси билан ҳамкорлик: Буюк Британиянинг йирик молиявий гуруҳи — Standard Chartered Bank билан махфийлик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланди. Бу банклараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича қўшма ишларнинг янги босқичини бошлаб беради.

SIBOS 2026 форумидаги фаол иштирок ва жаҳон молия бозорининг нуфузли етакчилари билан эришилган келишувлар «Asia Alliance Bank» АТБнинг ишончли, жадал ривожланаётган ва халқаро ҳамкорликка очиқ молиявий институт сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.

Банк халқаро майдонда Ўзбекистон бизнесини қўллаб-қувватлаш, мижозлари учун янги имкониятлар яратиш ва молиявий хизматларини мунтазам такомиллаштириш йўлида изчил фаолият олиб бормоқда.

Теглар

Мавзуга оид