Logo

Банклар учун белгиланган миллиардлик жарималар, АҚШ ва Эрон келишувини олқишлаган Ўзбекистон ҳамда алоқа соҳасига киритилаётган йирик инвестиция — 19 июн дайжести

Кеча 23:343 дақиқа

Кун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.

Банклар учун белгиланган миллиардлик жарималар, АҚШ ва Эрон келишувини олқишлаган Ўзбекистон ҳамда алоқа соҳасига киритилаётган йирик инвестиция — 19 июн дайжести

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон келишувини олқишлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Эрон ўртасида имзоланган ўзаро Англашув меморандумини олқишлади. Тошкент ушбу келишувни ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим дипломатик қадам сифатида баҳолади.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, эришилган келишув узоқ муддатли тинчлик ва барқарор ечим учун мустаҳкам замин яратиши мумкин. Шунингдек, Покистон ва Қатарнинг воситачиликдаги ҳиссаси, шунингдек Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатларнинг саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланган. Ўзбекистон томони музокараларнинг кейинги босқичлари конструктив руҳда давом этиши ва келишувлар амалда самарали ижро этилишига умид билдирган.

Олийгоҳ битирувчиларининг ўртача маоши 5 млн сўмдан ошди

2025 йилда Ўзбекистондаги 114 та олий таълим муассасасини тамомлаган 242,6 минг нафар битирувчининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил қилди. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги маълумотларига кўра, битирувчиларнинг бандлик даражаси 75 фоиз бўлиб, уларнинг ишга жойлашиши учун ўртача 2 ой 1 кун вақт кетган.

Йўналишлар кесимида энг юқори маош бизнес ва бошқарув соҳасида қайд этилиб, ўртача 8,5 млн сўмни ташкил этган. Кейинги ўринларда ҳуқуқ (7,3 млн сўм) ва ахборот-коммуникация технологиялари (6,8 млн сўм) йўналишлари жойлашган. Шунингдек, Битирувчилар сифати индексида математика ва статистика йўналиши 69,6 балл билан етакчилик қилди.

Марказий банк банклар учун 2,5 млрд сўмгача бўлган янги жарималарни жорий қилди

Марказий банк 2026 йил 6 августдан банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар учун янги жарима тизимини жорий этади. Янги тартибга кўра, пруденциал меъёрларни бузиш, ликвидлик талабларига риоя қилмаслик, резервларни нотўғри шакллантириш ёки мижозлар ҳуқуқларини чеклаш ҳолатлари учун миллиардлаб сўмлик санкциялар қўлланиши мумкин. Айрим ҳолатларда жарима миқдори 2,5 млрд сўмгача етади.

Ҳужжатда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, кредит шартлари ҳақида тўлиқ маълумот бермаслик, мижоз ҳисобидан унинг розилигисиз маблағ ечиб олиш, давлат тилида шартнома тақдим этмаслик ёки мурожаатлар билан ишлаш қоидаларини бузиш учун ҳам катта миқдорда жарималар белгиланган. Марказий банкка кўра, янги чоралар молиявий барқарорликни таъминлаш ва банк хизматлари сифати устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.

«MobiUz»ни $351 млнга сотиб оладиган АҚШ консорциуми инфратузилмага $500 млн инвестиция киритади

АҚШнинг «McKim and Company» компанияси бошчилигидаги инвесторлар консорциуми «MobiUz» мобил операторининг 100 фоиз давлат улушини 351 млн долларга сотиб олиш бўйича меморандум имзолади. Давлат активларини бошқариш агентлигига кўра, келишув V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида расмийлаштирилган.

Лойиҳа доирасида компанияни харид қилишдан ташқари, телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва тармоқни ривожлантириш учун қўшимча 500 млн доллар инвестиция киритиш режалаштирилган. Шу тариқа, битимнинг умумий қиймати 851 млн долларни ташкил этади. Мутасаддилар фикрича, мазкур инвестициялар рақамли инфратузилмани янгилаш, соҳада рақобатни кучайтириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

Корея орзуси ортидаги фирибгарлик: 90 минг доллар пора олган собиқ амалдор қўлга олинди

Жанубий Кореяга иш ва ўқишга юбориш ваъдалари ортидаги йирик фирибгарлик схемалари фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, Фарғона вилоятида Миграция агентлигининг собиқ филиал раҳбари 8 нафар фуқарони Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, улардан жами 90 минг доллар олганликда гумон қилинмоқда.

Шунингдек, Наманган, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам ўнлаб фуқароларни Кореяга юбориш баҳонасида минглаб доллар маблағКун давомида Ўзбекистонда юз берган воқеалар ва ҳодисалар, ёритилган янгиликлар ва хабарларнинг энг муҳимларини яна бир бор эсга оламиз.ларни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча ҳолатлар бўйича жиноят ишларини қўзғатиб, тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Аввалроқ миграция тизимидаги уюшган гуруҳ фош этилгани ва 800 дан ортиқ жабрланувчининг мурожаатлари ўрганилаётгани маълум қилинган эди.

Теглар

Мавзуга оид