Logo

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон келишувини олқишлади

Тошкент Вашингтон ва Теҳрон ўртасида имзоланган англашувни минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва кескинликни юмшатиш йўлидаги муҳим дипломатик қадам деб баҳолади.

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон келишувини олқишлади © Tashqi ishlar vazirligi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида имзоланган ўзаро Англашув меморандумига муносабат билдирди.

Баёнотда қайд этилишича, Тошкент мазкур ҳужжатни ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклашга қаратилган муҳим дипломатик ютуқ сифатида баҳолайди.

«Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганини ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида олқишлайди», — дейилади баёнатда.

Шунингдек, эришилган келишув халқаро ҳамжамият узоқ вақтдан буён кутган тинчлик йўлидаги барқарор ечим учун мустаҳкам замин яратиши таъкидланган.

Баёнотда музокараларга замин яратишда иштирок этган Покистон ва Қатарнинг ҳиссасини юқори баҳолаб, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ҳамда бошқа минтақавий ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини ҳам эътироф этилган.

Ўзбекистон томони музокараларнинг кейинги босқичлари конструктив руҳда давом этиши ва эришилган келишувлар амалда самарали ижро этилишига умид билдирган.

Баёнот сўнгида низо ва қарама-қаршиликларни халқаро ҳуқуқ тамойиллари, ўзаро ҳурмат ҳамда барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тинчлик ва хавфсизликнинг асосий кафолати экани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон президентлари икки давлат ўртасидаги урушга якун ясашга қаратилган вақтинчалик келишув матнини имзолангани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид