add

Беларус Трамп ташкил этаётган «Тинчлик кенгаши»нинг биринчи аъзосига айланди

Беларус президенти мамлакатнинг янги тузилмага қўшилиши ҳақида баёнот беди.

Беларус Трамп ташкил этаётган «Тинчлик кенгаши»нинг биринчи аъзосига айланди

Беларус президенти Александр Лукашенко АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган «Тинчлик кенгаши»га мамлакатнинг қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганини маълум қилди.

Шу тариқа, Беларус ушбу тузилмага асосчи бўлишга тайёрлигини оммавий равишда тасдиқлаган биринчи давлат бўлди.

Лукашенконинг баёноти

«Ҳозиргина ҳужжатни имзоладим. Улар сўраганидек, Қўшма Штатларга тегишли мурожаатни имзоладим. Биз уларнинг таклифини қабул қилишга ва ушбу Кенгашнинг таъсисчиларига айланишга тайёрмиз», — деди Лукашенко.

Асосий мақсад — Украина масаласи

Беларус етакчиси Минск ўз имкониятларини холисона баҳолашини таъкидлар экан, янги тузилмада иштирок этишдан кўзланган асосий мақсад Украина бўйича тинчлик ташаббусларини муҳокама қилиш ва илгари суришдан иборат эканини билдирди.

«Аввало, балки биз Украина бўйича нимададир ёрдам берармиз, қандайдир муҳокама ўтказиб, тинчликни илгари сурармиз, уни яқинлаштира олармиз, Украина раҳбариятига таъсир ўтказа олармиз. Мана шу мени ҳаммасидан ҳам кўпроқ қизиқтиради», — деди у.

Теглар

Мавзуга оид