Беларусдаги можаро миграция тизимидаги қайси тирқишларни очиб берди? | Fikr vaqti
Миграция — Ўзбекистон учун доимий оғриқли соҳа. Аммо қани энди бу сиёсатга масъуллар шу оғриқни ҳис қилиб, тўғри, муаммосиз ишлай қолса. Соҳа раҳбарларидан бири қамалади, қамалиб чиқиб яна жиноятларини давом эттиради. Бири қидирувда, бошқасининг эса қимматбаҳо «мрамор гўшт» машмашаси билан жамоатчилик олдида юзи шувут.
Шу кунларда Ўзбекистонда миграция мавзуси яна муҳокамалар марказига чиқди. Бу сафар Беларусга юборилган андижонлик ишчилардан баъзилари ойлик маош ва шароитлар борасида алданганини айтиб, тармоқларда шов-шув кўтаришди. Уларни Беларусда шахсан Андижон вилояти ҳокимининг ўзи кутиб олгани атрофидаги воқеалар масаланинг сиёсий ва ижтимоий кўламини янада кенгайтириб юборди.
Хўш, бу сафар ўзи нима бўлди, одамлар нега бу воқеада ҳоким ва ҳокимликни айбламоқда ва нега Ўзбекистонда миграция соҳасини коррупциядан холи, нормал тизимга айлантириб бўлмаяпти? «Fikr vaqti»нинг навбатдаги сонида шу ва бошқа саволларни миграция масалалари бўйича ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад ва журналист Санжар Саид билан бирга муҳокама қилдик.
Теглар






