add

Биткоин 85 минг долларгача тушди, криптобозорда ликвидациялар кучаймоқда

Кеча 14:022691 Дақиқа

Биткоин нархи 85 300 долларгача пасайди. Сўнгги ҳафтада у 11,8 фоиз йўқотди. Cardano ва Ethereum ҳам жиддий равишда арзонлашмоқда.

Биткоин 85 минг долларгача тушди, криптобозорда ликвидациялар кучаймоқда

2025 йил 21 ноябр куни криптобозорда яна бир кескин пасайиш кузатилди. Биткоин нархи кун давомида 85 338 долларгача тушди ва ёзилаётган пайтда 85 805 доллар атрофида савдоланмоқда. Кунлик йўқотиш — 7,27 фоизни, ҳафталик йўқотиш эса 11,86 фоизни ташкил этмоқда.

photo_2025-11-21_14-02-55

Ethereum ҳам ўхшаш сценарийни бошидан кечирмоқда: унинг нархи 2805 долларгача тушди, бир кунда 7,5 фоиз, бир ҳафтада эса 11,83 фоиз қийматини йўқотди.

2

Бозордаги энг кўп капитализацияга эга бошқа криптовалюталар ҳам «қизил зона»га тушиб қолган. Cardano эса сўнгги ҳафтада 17,89 фоизга арзонлашиб, энг катта йўқотишни кўрсатди.

photo_2025-11-21_14-03-07

CoinGlass маълумотларига кўра, бир кунда 955 млн долларлик ликвидация юз берди, 252 минг трейдер йўқотишга учради. Ушбу ликвидацияларнинг катта қисми —836 млн доллар лонг-позициялар ҳиссасига тўғри келади. Энг катта зарар биткоин (469,57 млн доллар) ва Ethereum (210,67 млн доллар) савдоларида қайд этилди.

CryptoQuant таҳлилчилари биткоин 87 500 доллар даражасидаги қўллаб-қувватлаш чизиғигача пасайиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Улар бозордаги тушкунлик ҳолати, ликвидлик етишмовчилиги ва ФРСнинг аниқ сиёсат етишмаслигини турбулентлик сабаби сифатида кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, баъзи экспертлар вазиятни имконият деб баҳоламоқда. CNBC телеканалига интервью берган BitMine раҳбари Том Ли ва Bitwise инвестиция директори Мэтт Ҳоуган бу ҳафта биткоиндаги пасайиш тўхтаб, тикланиш бошланишини кутаётганини билдирди. Улар буни «авлод имконияти» деб баҳолашди.

Теглар

Мавзуга оид