add

Биткойн кескин пасайди: криптозимистон бошланмоқдами?

Биткойннинг 98 минг долларга тушиши ва Ethereum’нинг 3 минг долларгача қулаши бозорда катта саволлар уйғотди. Мутахассислар вазиятни турлича баҳоламоқда, асосий хавф эса ҳали очиқ.

Биткойн кескин пасайди: криптозимистон бошланмоқдами?

Биткойн нархи муҳим психологик чегара — 101 минглик чегарадан ҳам тубга қулаб, 98 минг долларгача пасайди, Ethereum эса 3 минг долларгача тушди.

Мутахассислар орасида вазиятнинг ривожи борасида фикрлар иккига бўлинди: баъзилар яқиндаги ўсиш ортидан табиий фойда қайди деб баҳолашса, бошқалар бу ҳолатни янги ва узоққа чўзилиши мумкин бўлган «айиқ бозор» циклининг бошланиши сифатида кўришмоқда. Чиндан ҳам криптобозор ҳақиқатан ҳам навбатдаги криптозимистон остонасида турибдими? Вазиятни таҳлил қилиб кўрамиз.

 

Криптобозорда вазият қандай ўзгарди?

Ўтган ҳафта биткойн 100 минг доллар атрофига тушди ва онлайн тармоқларда муҳокама этилган эҳтимолий тикланиш юз бермади. Вазият шундан кейин ўзгарди, Доналд Трамп АҚШ фуқароларига (бойлардан ташқари) импорт божлари ортидан тушган маблағлардан 2000 доллардан таратмоқчи эканини маълум қилди.

Криптовалюта ҳамжамияти ушбу пулнинг бир қисми криптобозорга ҳам киради деган умидга тушгач, биткойн 106 минггача тикланди. Бироқ техник жиҳатдан ижобий ўзгаришлар учун 112 минг доллардан юқори ўсиш, сотувчилар устидан тўлиқ ғалаба учун эса 121 минг доллардан юқори даража зарур эди. Аммо ҳозирги ҳолатда бозордаги қулаш 100 мингдан пастга қараб кетди, ҳаттоки 90 минг долларлик кўрсаткичга яқинлашмоқда.

Криптовалюта бозоридаги пасайиш, шунингдек, технологик акциялар бозоридаги умумий заифлик билан ҳам мувофиқ келди. NASDAQ индекси учинчи сессия кетма-кет йўқотиш билан ҳаракатланмоқда. Бу вазиятда сармоядорлар қимматбаҳо технологик ва сунъий интеллект компанияларидан капитални олиб, соғлиқни сақлаш каби ҳимоявий секторларга ўтказмоқда.

Бозордаги кайфият янада ёмонлашди, чунки Федерал захира тизими (ФЗТ)нинг бир неча вакиллари декабр ойида ставкаларни яна камайтириш имкониятидан шубҳаланаётганини билдиришди. Бу эса сармоядорларнинг монетар сиёсат юмшатилишига оид кутилмаларини пасайтирди.

Хавфдан қочиш муҳити эса айниқса спекулятив активларга, яъни криптовалюталар ва улар билан боғлиқ акцияларга қаттиқ таъсир кўрсатмоқда.

 

Криптозимистонга шўнғиш хавфи

Биткойн нархининг ҳозирги пасайиши ўзига хос фалокат эмас, балки 2025 йилда рақамли олтин намоён этган шиддатли пойгадан сўнг ҳатто зарурий тузатиш сифатида баҳоланади. Шунга қарамай, янада чуқурроқ пасайиш биткойнни хазина сифатида сақлаётган компаниялар орасида занжирли реакцияни келтириб чиқариши мумкин. Бундай дастлабки ҳолат ўтган ҳафта содир бўлди: Bitcoin DAT Sequans қарзини 50 фоизга камайтириш учун 970 BTC сотди.

Франциянинг Sequans Communications (NYSE: SQNS) компанияси, биткойнни хазинавий актив сифатида қўллаш борасидаги илк пионерлардан бири, 2025 йил июлида чиқарилган конвертацияланувчи қарзнинг 50 фоизини тўлаганини маълум қилди. Бундай келишув 970 BTC сотилиши орқали молиялаштирилган. Ушбу операциядан сўнг, компания қарзи 189 млн доллардан 94,5 млн долларга тушди, биткойн захираси эса 3234 BTC дан 2264 BTC гача камайди.

Ҳозирги бозор нархлари бўйича биткойн активларининг тозаланган қиймати тахминан 240 млн доллар деб баҳоланмоқда, бу эса қарзнинг NAV (тоза актив қиймати) га нисбатини 55 фоиздан 39 фоизгача туширди.

Компания ушбу қадам молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва биткойн хазинасини янада эгилувчан бошқариш мақсадида амалга оширилганини билдирди.

Агар бошқа компаниялар ҳам шунга ўхшаш йўл тутишса, бу биринчи криптовалюта нархига қўшимча босим яратиши ва ҳатто оммавий сотувлар ҳамда криптоқишга чуқур шўнғишга олиб келиши мумкин. Масалан, Strategy (MSTR) компанияси балансида 641 минг 205 BTC сақламоқда.

 

Биткойн пасайишининг асосий сабаблари

Ҳозирги вақтда биткойн нархига босим ўтказаётган учта асосий омилни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Капиталнинг спот ETFлардан чиқиб кетиши. Ўтган ҳафта давомида спот биткойн-ETFлардан 1,2 млрд доллар миқдорида капитал чиқиб кетган. Ethereum ETFлар эса 508 млн доллар йўқотган.

2. «Ветеран китлар» биткойнларни фаол равишда сотишда давом этмоқда. Glassnode таҳлилчилари эълон қилган графикда етти йилдан ортиқ вақтдан бери ҳаракатсиз бўлган ҳамёнлар томонидан соатига 1000 BTCдан кўпроқ харажат қилингани қайд этилган.

«Ушбу циклнинг асосий фарқи шундаки, биринчи авлод китлари томонидан катта миқдордаги сотувлар анча тез-тез кузатилмоқда. Бу эса биткойннинг устувор тақсимот жараёнига ишора қилади», — дейилади ҳисоботда.

3. Биткойнларнинг марказлашган биржаларда кўпайиши. Бу тенденция айниқса Binance платформасида яққол кўринмоқда. Аксарият ҳолларда криптовалюта биржага сотиш мақсадида юборилаётгани аниқланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Биткойн кескин пасайди: криптозимистон бошланмоқдами? | Vaqt.uz