Боку шаҳрида реставрация қилинган «Бухоро карвонсаройи» қайта очилди

Бугун 15:252 дақиқа

Боку шаҳрида XV асрга мансуб «Бухоро карвонсаройи» реставрациядан сўнг, мажмуа замонавий ижод масканига айлантирилиб ва 18 хонада турли санъат дарслари ўтказилади.

Боку шаҳрида реставрация қилинган «Бухоро карвонсаройи» қайта очилди

Боку шаҳридаги давлат аҳамиятли тарихий ёдгорлик — «Бухоро карвонсаройи» қарийб 3,5 йил давомида капитал реставрациядан ўтди. Бу ишлар Озарбайжон президенти топшириғи ва «Ичери-шеҳер» давлат тарихий-меъморий қўриқхонаси ташаббуси билан амалга оширилди. Реставрация ишлари Австриянинг «Atelier Erich Pummer GmbH» компанияси томонидан бажарилди.

Тантанали очилиш маросимида Озарбайжон президенти ёрдамчиси ва Ҳайдар Алиев фонди ижрочи директори Анар Алекперов, маданият вазири ўринбосари Саодат Юсуфова, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхон ов, «Ичери-шеҳер» қўриқхонаси бошқаруви раиси Руфат Маҳмуд ҳамда маданият ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

boku

Маросимдаги маърузаларда реставрация ишлари тарихий меросни асраб-авайлаш ва уни келажак авлодларга етказишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шунингдек, «Бухоро карвонсаройи» Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги кўп асрлик савдо ва маданий алоқалар рамзи сифатида таърифланди.

Янги концепция асосида мажмуа замонавий ижод масканига айлантирилди. Карвонсаройдаги 18 та хона турли йўналишлардаги усталар учун ажратилган бўлиб, бу ерда тоқувчилик, ҳайкалтўршилик, кулолчилик, миниатюра, ёғоч ўймакорлиги, гиламдўзлик ва бошқа санъат турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Бу имконият ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ амалий санъати анъаналари билан яқиндан танишиш ва ўрганиш имконини беради. Реставрация орқали тарихий ёдгорлик нафақат сақланиб қолмоқда, балки замонавий ижодий фаолият учун ҳам мослаштирилди.

Теглар

Мавзуга оид