add

C5+1 саммити: Трамп Марказий Осиёда Путин таъсирини камайтиришни кўзламоқда — Reuters

Бугун 08:383192

C5+1 саммити доирасида АҚШ раҳбари Доналд Трамп Россия таъсири камайиб, минтақада АҚШнинг иқтисодий ва стратегик мавқеини кучайтиришга интилмоқда.

C5+1 саммити: Трамп Марказий Осиёда Путин таъсирини камайтиришни кўзламоқда — Reuters

2025 йил 6 ноябрь куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Оқ уйда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон етакчиларини қабул қилди. Ушбу C5+1 саммити орқали Вашингтон Россия ва Хитой таъсир доирасида бўлиб келаётган Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда, деб ёзмоқда Reuters.

trump C5+1 001

Минтақада 84 миллионга яқин аҳоли яшайди ва уран, мис, олтин, нодир металлар ва бошқа стратегик ресурслар бўйича улкан салоҳиятга эга. Ғарб мамлакатлари, жумладан АҚШ, бу бойликларга геосиёсий рақобат шароитида муқобил етказиб берувчи сифатида қарамоқда.

Трамп маъмурияти Хитой ва Россияга бўлган хомашё қарамлигини камайтириш мақсадида, қазиб олиш, қайта ишлаш ва логистика тармоқларини ўз ичига олган стратегик ҳамкорликни илгари сурмоқда. Саммитда айни шу масалалар — хомашё таъминоти, энергетика ва транспорт йўлаклари кўриб чиқилди.

trump C5+1 003

Сўнгги ҳафтада АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тўқаев, Мирзиёев ва бошқа расмийлар билан ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Қозоғистон дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчи бўлиб, жаҳон бозорининг 40 фоизини таъминлайди. Ўзбекистон эса бешталикка киради. Уларнинг жами уран ҳажми АҚШ атом энергетикаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

trump C5+1 004

Bloomberg хабарига кўра, АҚШнинг Cove Capital компанияси Қозоғистондаги йирик волфрам конларидан бири бўйича 70 фоизлик улушга эга бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон билан геология ишлари юзасидан ҳам шартнома имзоланди.

Uzbekistan Airways бу йил тарихидаги энг йирик шартномани тузиб, 8 млрд долларлик Boeing самолётларини харид қилди. Қозоғистон эса Wabtec компанияси билан 4,2 млрд долларлик темир йўл лойиҳасини амалга оширмоқда.

trump C5+1 005

Шу билан бирга, минтақадаги сиёсий мувозанат ҳали ҳам нозик. Россия минтақага сиёсий ва иқтисодий таъсирини сақлаб қолмоқда, миллионлаб меҳнат муҳожирлари эса айни шу мамлакатда фаолият юритади.

Лондондаги PRISM консалтинг компанияси вакили Кейт Маллинсонга кўра, Ғарбнинг минтақадаги имкониятлари чекланган. Гарчи марказий осиёлик етакчилар Ғарб сармояси ва технологияларини жалб қилишга интилаётган бўлсалар-да, Пекиннинг кучайиб бораётган фаолияти ва Москванинг таъсирини йўқотмаслик истаги бунга тўсиқ бўлмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

C5+1 саммити: Трамп Марказий Осиёда Путин таъсирини камайтиришни кўзламоқда — Reuters | Vaqt.uz