Гўшт, ҳайдовчилик курслари ва пропан: Февралда нималар қимматлади?

Bugun 21:152 daqiqa

Марказий банк феврал ойи бўйича инфляция кузатувларини эълон қилди.

Гўшт, ҳайдовчилик курслари ва пропан: Февралда нималар қимматлади? © Foto: Vaqt.uz

2026-йил феврал ойи якунига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида нархлар сезиларли даражада фарқ қилди. Истеъмол нархлари индекси саватидаги умумий 167 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан 150 тасининг (90 фоиз) йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлган.

2026-йил феврал ойида озиқ-овқат нархлари йиллик ўзгариши

Арзонлашган маҳсулотлар:

• Қовоқ -57,1 фоиз

• Бақлажон -31,0 фоиз

• Тарвуз -26,3 фоиз

• Саримсоқ -22,9 фоиз

• Шафтоли -22,8 фоиз

Қимматлашган маҳсулотлари:

• Лимон +90,0 фоиз

• Қўй гўшти +27,4 фоиз

• Суяксиз мол гўшти +24,0 фоиз

• Мол гўшти +22,4 фоиз

• Қийма +17,5 фоиз

1

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сегментида ҳам турли йўналишдаги ўзгаришлар кузатилди. Энг юқори ўсиш никоҳ узуглари ва метан гази нархларида қайд этилди. Истеъмол нархлари индекси саватидаги умумий 252 турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотларидан 233 тасининг (92 фоиз) йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлди.

2026-йил феврал ойида ноозиқ-овқат нархлари йиллик ўзгариши

Арзонлашган маҳсулотлар:

• Йирик ошхона приборлари -1,7 фоиз

• Кичик маиший приборлар -1,5 фоиз

• Ичимлик тайёрлаш учун кичик приборлар -0,9 фоиз

• Кастрюл -0,8 фоиз

• Шприц -0,7 фоиз

Қимматлашган маҳсулотлари:

• Никоҳ узуги +32,1 фоиз

• Метан +30,3 фоиз

• Газета +17,5 фоиз

• Журнал +15,3 фоиз

• Пропан +9,7 фоиз

2

Хизматлар соҳаси

Хизматлар соҳасида энг катта ўсиш транспорт ва коммунал хизматларда кузатилди. Истеъмол нархлари индекси саватидаги умумий 98 турдаги хизматлардан 69 тасининг (70фоиз) йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлди.

Арзонлашган ва кам ўсган хизматлар:

• Пул ўтказмалари -5,6 фоиз

• Ички йўловчи ҳаво транспорти -3,5 фоиз

• Нодавлат ОТМда ўқиш -0,5 фоиз

• Микромолиявий хизматлар -0,02 фоиз

• Метрода йўл ҳақи 0 фоиз

Қимматлашган хизматлар:

• Шахсий транспорт воситаларини суғурталаш+281,8 фоиз

• Троллейбусда йўл ҳақи +100,0 фоиз

• Тармоқ газ +39,2 фоиз

• Ҳайдовчилик курслари +38,5 фоиз

• Совуқ сув +35,1 фоиз

3

Teglar

Mavzuga oid