
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон бўйлаб 13–14 декабр кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 13–14 декабр кунлари республика ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим вилоятларда ёғингарчилик, туман ва кучли шамол кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 13 декабр куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, 14 декабрда эса ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарб томон ўзгариб, тезлиги секундига 7–12 метр бўлади, 14-декабрда баъзи ҳудудларда секундига 13–18 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...–5 даража совуқ, кундузи +3...+8 даража илиқ атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 13 декабр куни куннинг иккинчи ярмида, 14 декабрда эса айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги айрим ҳудудларда кучаяди. Кундузги ҳарорат 13 декабрда +10...+15 даража илиқ бўлса, Навоий вилоятининг шимолида ҳаво нисбатан совуқроқ сақланади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 13–14 декабр кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +9...+14 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам 13–14 декабр кунлари ёмғир кузатилиши мумкин. Кечаси ҳаво +2...+7 даража илиқ, кундузи эса +11...+16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 13 декабр куни кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 14 декабрда ҳам ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳаво ҳарорати кундузи +8...+13 даража илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқдан +3 даража илиққача, кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.





