add

«Эко ном» ва «Новатор» сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди

Бугун 23:053841

Акмал Муродовнинг айтишича, улар амалдаги стандартларга жавоб бермайди.

«Эко ном» ва «Новатор» сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди

«Эко Ном» ва «Новатор» русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот котиби Акмал Муродов хабар берди.

Қайд қилинишича, «Новатор ЛК» туридаги ҳисоблагичлар 2018 йилда амалда бўлган ГОСТ 6019-83 давлатлараро стандарт талабларига мувофиқ синовдан ўтказилган ва 02.3644-18-сон билан давлат реестрига киритилган. Ушбу ҳисоблагичга берилган сертификат муддати 2023 йил 30 август куни тугагани боис амалда эмас.

«Эко Ном» русумли ҳисоблагичлар 2016 йил 30 июнда давлат реестрига киритилган бўлиб, 2020 йил 10 июлда («Эко Ном СВ» туридаги ҳисоблагичлар учун 2024 йил 29 ноябрга қадар амал қилиш муддати тугаган. Таъкидланишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳисоблагичлар амалдаги миллий стандарт талаблари бўйича синовдан ўтказилмаган.

«Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари фуқаролар томонидан ҳозирги вақтда ишлатилаётган бундай русумли ҳисоблагичлар тақдири нима бўлишига аниқлик киритмади.

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган сув ҳисоблагичлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

Теглар

Мавзуга оид

«Эко ном» ва «Новатор» сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди | Vaqt.uz