add

Франция TikTok алгоритмларига қарши жиноий тергов бошлади

Франция прокуратураси TikTok алгоритмлари болаларни ўз жонига қасд қилишга ундаши мумкинлигини текширмоқда. Депутат Артур Делапорт шикоятидан сўнг Париж прокуратураси расмий тергов бошлади.

Франция TikTok алгоритмларига қарши жиноий тергов бошлади

Францияда TikTok платформасига нисбатан жиноий текширув бошланди. Париж прокурори Лор Беконинг маълум қилишича, терговнинг асосий сабаби — TikTok алгоритмлари болалар ва ўсмирларнинг психологик бардошига хавф туғдириши ва айрим ҳолларда уларни ўз жонига қасд қилишга олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги даъволардир, деб ёзмоқда BFMTV.

Тергов Франция миллий парламенти депутати Артур Делапортнинг расмий шикоятидан кейин бошланган. Унинг таъкидлашича, платформада ёш фойдаланувчилар учун «ўта осон ва чекловсиз» фойдаланиш имкони мавжуд. Париж прокуратураси текширувни «ўз жонига қасд қилишни восита сифатида тарғиб қилувчи маҳсулот ёки контентни тарқатиш» моддаси бўйича олиб бормоқда.

Шунингдек, прокуратура TikTok орқали жиноий гуруҳлар томонидан ноқонуний молиявий операциялар амалга оширилган-оширилмаганини ҳам текширмоқда. Тергов доирасида платформа фойдаланувчи маълумотларига ишлов бериш ва автоматик тавсия тизимининг ҳақиқий ишлаш усули ҳам ўрганилади.

Парламент комиссияси сентябр ойида ижтимоий тармоқларни 15 ёшгача бўлганлар учун тақиқлаш, 15–18 ёшдагилар учун эса «рақамли комендантлик соати» жорий этиш таклифини илгари сурган эди.

TikTok’ка нисбатан чегараловчи чоралар бошқа мамлакатларда ҳам кенгаймоқда. Тайванда 2025 йил охирига қадар бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари учун платформани блоклаш режалаштирилган. АҚШ ва Канадада TikTok’ни давлат хизматчилари қурилмаларига ўрнатиш тақиқланган, Хитойда эса фақат маҳаллий версия — Douyin ишлайди.

Теглар

Мавзуга оид

Франция TikTok алгоритмларига қарши жиноий тергов бошлади | Vaqt.uz