Logo

Глобал иқтисодий инқироз юз бериши башорат қилинди

Бугун 14:352 дақиқа

Дунё иқтисодиётининг таназзулига Хитой сабабчи бўлиши мумкин.

Глобал иқтисодий инқироз юз бериши башорат қилинди © Ijtimoiy tarmoqlar

Сўнгги йигирма йилликда Хитойнинг савдо профицити рекорд даражага етди. 2025 йилда мамлакатнинг ташқи савдо профицити қарийб 1,2 трлн долларга чиқди. Бироқ глобал талабнинг бундай ҳажмдаги экспорт ўсишини қабул қилиш имконияти чекланган.

«Foreign Affairs» таҳлилига кўра, Хитой иқтисодиёти тобора саноат ишлаб чиқариши ва ташқи бозорларга боғланиб бормоқда. Мамлакат ҳозир глобал саноат ишлаб чиқаришининг қарийб 30 фоизини таъминлайди. 2030 йилга бориб бу улуш 45 фоизга етиши мумкин.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти баҳосига кўра, Хитой саноати ўсишининг сезиларли қисми давлат субсидиялари ҳисобига таъминланган. Бу эса ишлаб чиқарувчиларнинг талаб ва рентабелликдан қатъи назар қувватларни кенгайтиришида муҳим омил бўлмоқда.

Автомобил бозорида ортиқча қувват мавжуд

Муаммо автомобил саноатида яққол кўринади. Хитой йилига тахминан 25 млн та электромобил ва гибрид ишлаб чиқариш имкониятига эга, ички талаб эса 12 млн атрофида қолмоқда.

Мамлакатда барча турдаги автомобиллар бўйича умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига тахминан 55 млн тага етади.

Қайд этилишича, Хитой иқтисодиёти бурилиш нуқтасига яқинлашмоқда: экспортнинг янада тезлашиши жаҳондаги талабнинг чекланган имкониятлари билан тўқнашиши ва янги савдо низолари тўлқинини келтириб чиқариши мумкин.

Савдо зиддиятлари кучаймоқда

Хитой экспортининг ўсиши аллақачон асосий савдо ҳамкорларига босим ўтказмоқда. Европа Иттифоқи Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга божлар жорий қилган.

Германия автомобил саноати ҳам босимни сезмоқда. 2022–2025 йиллар оралиғида Германиянинг Хитойга автомобил экспорти 66 фоизга қисқарган.

Теглар

Мавзуга оид