Logo

Ҳафталик нархлар таҳлили: қайси маҳсулот арзонлади, қайсиси қимматлашди?

Vaqt.uz Марказий банк маълумотлари асосида энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳафталик нархларидаги ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилиб боради.

Ҳафталик нархлар таҳлили: қайси маҳсулот арзонлади, қайсиси қимматлашди?

«Narxtahlil.uz»  платформасида эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳафта давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархида турлича ўзгаришлар кузатилди.

1 июл ҳолатига кўра, мол гўшти нархи йил бошидан бери иккинчи марта тушди,  қўй гўшти нархи ўзгаришсиз қолди. Мол гўштининг энг юқори нархи Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятига,  энг арзон нарх эса Қорақалпоғистонга тўғри келмоқда. Шунингдек, сабзавот ва меваларда мавсумий арзонлашув давом этиб, айниқса бақлажон, помидор ва узум нархи кескин пасайди.

Vaqt.uz 24 июндан 1 июлгача бўлган даврда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархидаги ўзгаришларни таҳлил қилди.

Асосий маҳсулотлар

Ҳафта давомида асосий истеъмол маҳсулотлари нархида кескин ўзгаришлар кузатилмади. Хусусан, пахта ёғи ва кунгабоқар ёғи нархи деярли ўзгармаган. Пахта ёғининг ўртача нархи 20 минг 250 сўм, кунгабоқар ёғининг нархи эса 21 минг 461 сўмни ташкил этди.

Ун маҳсулотлари сегментида нархлар ошмаган. Биринчи навли ун нархи ўтган ҳафтадаги 6 минг 248 сўмдан 6 минг 240 сўмга тушди. Олий навли ун нархи 9 минг 391 сўм даражасида сақланиб қолди. Бу асосий истеъмол маҳсулотлари бозорида барқарорлик сақланаётганини кўрсатади.

Гўшт маҳсулотлари  нархида ўзгаришлар турлича. Масалан, ўтган ҳафта мол гўшти нархи 0,2 фоизга қимматлаган бўлса, бу ҳафта 0,1 фоизга пасайган. Натижада мол гўштининг ўртача нархи 122 минг 627 сўм атрофида шаклланди. Қўй гўшти нархи эса кетма-кет иккинчи ҳафта ўзгаришсиз қолди. Яъни, 1 кг қўй гўшти нархи 133 минг 432 сўм бўлди.

Шакар ва гуруч каби кундалик истеъмол маҳсулотлари нархида кескин ўзгариш кузатилмади. Бироқ тухум нархи пасайишда давом этмоқда. Унинг нархи 1,3 фоизга пасайиб, 11 минг 324 сўмгача тушди. Товуқ гўшти нархи эса аксинча ўзгармади. Ўтган ҳафта унинг нархи 0,3 фоизга ошиб, 32 минг 001 сўмга етганди. Бу эса ушбу маҳсулотларда нархлар турлича шаклланганини кўрсатади.

Сут маҳсулотлари нархи деярли ҳар ҳафта турлича ўзгаради. Масалан, жорий ҳафта бу маҳсулот 0,2 фоизга тушиб, 7 минг 771 сўмни ташкил қилди. Ўтган ҳафтада эса аксинча 0,1 фоизлик ўсиш қайд этилганди.  Шакар нархи эса 13 минг 143 сўмга арзонлаб, 0,1 фоизга пасайди. Гуруч эса 1,3 фоизга ўсиб, 14 минг 933 сўмга етди. Ушбу маҳсулот нархи кўтарилишда давом этмоқда.

Mahsulot

24.06.2026

01.07.2026

O‘zgarish (%)

Paxta yog‘i (1 l)

20 247

20 250

+0,0%

Kungaboqar yog‘i

21 465

21 461

0,0%

Un (1-nav)

6 248

6 240

-0,1%

Mol go‘shti (1 kg)

122 775

122 627

-0,1%

Qo‘y go‘shti (1 kg)

133 487

133 432

0,0%

Tuxum

11 478

11 324

-1,3%

Сабзавотлар

Сабзавот бозорида мавсумий арзонлашув тенденцияси давом этди. Ўтган ҳафта бақлажон 15,2 фоизга арзонлашган бўлса, бу ҳафта ҳам унинг нархи яна тушиб 12,7 фоизга пасайди.

Помидор ҳам кетма-кет олтинчи ҳафта тушмоқда. Ҳафта давомида помидор 10,5 фоизга арзонлаб, 5 минг 190 сўмни ташкил қилди. Таққослаш учун, ўтган ҳафта ушбу маҳсулот нархи 13,4 фоизга пасайган эди.

Бодринг ҳам арзоналашишда давом этмоқда. Унинг ўртача нархи 5 минг 369 сўмни ташкил этиб, бир ҳафта ичида 1,3 фоизга тушган. Ўтган ҳафтада бодринг 5 минг 439 сўмдан сотилганди. Картошкада ҳам нархлар тушган. Унинг нархи 3,9 фоизга пасайиб, 4 минг 587 сўмни ташкил этди.

Шунингдек, бу ҳафта карам нархи сезиларли арзонлади. 1 кг карам 3 минг 693 сўмга ташкил қилиб, 0,6 фоизга тушди. Қизиғи, бу маҳсулот нархи давомий ошаётган маҳсулотлар қаторидан жой олганди. Ушбу маҳсулот ўтган ҳафтада 3 минг 578 сўмдан 3 минг 717 сўмга ошган.

Сабзи ва пиёз нархларида аксинча ўсиш кузатилди. Жумладан, сабзи нархи 2,4 фоизга ошиб, 4 минг 370 сўмга етди. Бу маҳсулот  нархи 3 ҳафатдадан буён кескин ошиб, бошқа маҳсулотларга қараганда энг кескин ошган маҳсулот бўлди. Пиёз нархи 2 минг 387 сўмгача кўтарилиб, ўтган ҳафтага нисбатан 0,3 фоизга қимматлашган.

Айрим сабзавотлар нархининг ошиши янги ҳосил ҳали бозорга тўлиқ чиқмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аксинча, помидор, бодринг ва булғор қалампири каби маҳсулотларда янги ҳосил таклифининг кўпайиши нархларнинг сезиларли пасайишига олиб келмоқда.

Mahsulot

24.06.2026

01.07.2026

O‘zgarish (%)

Kartoshka (1 kg)

4 775

4 587

-3,9%

Piyoz (1 kg)

2 379

2 387

+0,3%

Sabzi (1 kg)

4 267

4 370

+2,4%

Pomidor (1 kg)

5 798

5 190

-10,5%

Bodring (1 kg)

5 439

5 369

-1,3%

Мевалар

Мевалар сегментида эса аксарият маҳсулотлар нархининг арзонлашуви кузатилди. Энг катта пасайиш узум нархида қайд этилиб, бир ҳафта ичида 8,8 фоизга арзонлади. Натижада 1 кг узумнинг ўртача қиймати 15 минг 145 сўмни ташкил қилди. Ушбу маҳсулот нархи кетма-кет уч ҳафтадан бери тушмоқда.

Лимон ҳам кетма-кет учинчи ҳафта ўсишни қайд этди. Агар ўтган ҳафта маҳсулот 0,9 фоизга қимматлашган бўлса, бу ҳафта ўсиш 0,6 фоизни ташкил қилди ва нарх 49 минг 790 сўмга етди.

Олма ва нок маҳсулотлари нархларида ҳам пасайиш тенденцияси кузатилди. Хусусан, олма нархи ҳафта давомида 3,2 фоизга арзонлашиб, 13 минг 775 сўмга тушди.

Шунингдек, нок нархи ҳам арзонлашишда давом этмоқда. Унинг 1 кг нархи 19 минг 797 сўмни ташкил қилди. Бу нарх ўтган ҳафтага нисбатан 2,2 фоизга арзонлаган.

Умуман, мевалар бозорида нархларнинг пасайиш тенденцияси сақланиб қолаётган бўлса-да, лимон нархи қимматлади.

 

Mahsulot

24.06.2026

01.07.2026

O‘zgarish (%)

Olma

14 237

13 775

-3,2%

Nok

20 246

19 797

-2,2%

Limon

49 509

49 790

+0,6%

Uzum

16 615

15 145

-8,8%

Ҳудудлар кесимида гўшт нархлари қандай?

1 июл ҳолатига кўра, мол гол гўшти нархи ҳудудлар кесимида турлича шаклланган. Республика кесимида ўртача нарх 123 минг сўм атрофида бўлса-да, айрим вилоятларда бу кўрсаткич сезиларли даражада юқори, айрим ҳудудларда эса нисбатан паст сақланмоқда.

 

Viloyat

01.07.2026

24.06.2026

O‘zgarish %

Buxoro viloyati

118 628

118 267

0.31%

Qashqadaryo viloyati

121 542

121 362

0.15%

Qoraqalpog‘iston

109 512

109 403

0.10%

Xorazm viloyati

116 958

116 842

0.10%

Surxondaryo viloyati

126 118

126 030

0.07%

Farg‘ona viloyati

123 987

124 034

-0.04%

Namangan viloyati

126 330

126 378

-0.04%

Andijon viloyati

126 394

126 544

-0.12%

Navoiy viloyati

119 268

119 439

-0.14%

Samarqand viloyati

126 017

126 289

-0.22%

Toshkent shahri

131 414

131 725

-0.24%

Toshkent viloyati

122 918

123 400

-0.39%

Sirdaryo viloyati

122 827

123 447

-0.50%

Jizzax viloyati

127 381

128 293

-0.71%

Энг юқори нарх Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида қайд этилди. Пойтахтда 1 кг мол гўштининг ўртача нархи 131 минг 414 сўмни, Жиззах вилоятида эса 127 минг 381 сўмни ташкил қилди.

Энг арзон мол гўшти эса Қорақалпоғистон Республикасида сотилмоқда. Бу ҳудудда 1 кг мол гўшти 109 минг 512 сўмга етади. Шунингдек, Хоразм вилояти 116 минг 958 сўм ва Бухоро вилояти  118 минг 628 сўмни ташкил этиб, ушбу ҳудудлар республикадаги нисбатан арзон бозорлар қаторига кирди.

Ҳафта давомида мол гўшти нархлари ҳудудлар кесимида кескин ўзгармади. 14 та ҳудуддан 5 тасида нархлар бироз ошган бўлса, 9 тасида пасайиш қайд этилди. Бироқ барча ҳудудларда ўзгариш 1 фоиздан паст бўлгани бозорнинг нисбатан барқарорлигини кўрсатади.

Жиззах вилоятида мол гўшти нархи республикадаги энг юқори нархлар қаторида қолаётганига қарамай, ҳафталик ўзгаришлар ичида энг катта пасайиш айнан шу ҳудуд ҳиссасига тўғри келди.

Ҳафта якунига кўра, мол гўштининг энг юқори нархи Юнусобод туманида сақланиб, бир килоси 135 909 сўмни ташкил қилди. Айни пайтда, энг катта арзонлашув Пахтакор туманида кузатилиб, нархлар 4 фоизга пасайди.

Шундай қилиб, энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар ўртасидаги фарқ қарийб  22 минг сўмни ташкил этди. Бу эса ҳудудлар кесимида нархлар ўртасидаги тафовут ҳали ҳам юқорилигини кўрсатади.

Қўшни давлатлар. Ўзбекистонга қўшни давлатларда 1 кг мол гўшти нархлари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. «Numbeo.uz» портали маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 1 кг мол гўшти нархи 150 минг сўмни ташкил қилган.

Бироқ, Ўзбекистонда мол гўшт нархи қўшни давлатларнинг айримларига қараганда қимматроқ. Масалан, Қозоғистонда мол гўшти нархи 125 минг сўм, Қирғизистондаги нархи 104 минг сўм, Тожикистонда 138 минг сўмни ташкил қилди. Туркманистонда  1 кг мол гўшти нархи эса 278 минг атрофида шаклланиб, минтақадаги энг юқори нарх қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 17-24 июн ҳолатидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгаришини ҳам таҳлил қилган эдик.

Теглар

null null

Zilola Xolto'rayevaМақолалар сони: 12

Барчаси

Мавзуга оид

Ҳафталик нархлар таҳлили: қайси маҳсулот арзонлади, қайсиси қимматлашди? | Vaqt.uz