add

Ҳавони ифлослаётган юк машиналарига чора кўрилди

27.11.2025 | 12:552821 дақиқа

Экология қўмитаси ва ЙҲХБ рейдлари давомида юк машиналарида юкни беркитиш қоидалари бузилган ҳолатлар аниқланиб, ҳайдовчиларга чора кўрилди.

Ҳавони ифлослаётган юк машиналарига чора кўрилди

Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва йўллардаги санитария талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида назорат кучайтирилди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ ходимлари томонидан юк транспорт воситалари фаолиятига қаратилган махсус рейдлар ўтказилмоқда.

Рейдлар давомида ҳайдовчиларнинг экологик талабларга қандай амал қилаётгани ўрганилди. Жумладан, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки саноат товарлари каби таркиби ёйилиши мумкин бўлган юкларни ташишда уларнинг брезент ёки қaлин мато билан беркитилган-беркитилмагани текширилди. Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 162-бандда аниқ белгиланганидек, бу турдаги юклар очиқ ҳолда ташилиши қатъиян ман этилган.

Ҳуқуқбузарлик аниқланган ҳолатларда ҳайдовчиларга маъмурий чоралар қўлланди ҳамда уларга юкни беркитишнинг аҳамияти юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

Аввалроқ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид