add

«MAXAM-CHIRCHIQ» фаолияти тўхтатилди

Кеча 20:185261 Дақиқа

Корхона фаолиятида экологияни ифлослантираётгна ҳолатлар аниқланган.

«MAXAM-CHIRCHIQ» фаолияти тўхтатилди

Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг фаолияти экологик камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилди.

Қайд этилишича, компания фаолиятида текшириш ўтказилганда 11 та ҳолатда камчилик аниқланган. Жумладан чанг-газ тозалаш ускунасининг самарадорлиги меъёрий ҳужжат талабига жавоб бермайди, ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилмоқда, кимёвий моддалар белгиланган ҳудудда жойлаштирилмаган, сув таркибидаги кимёвий моддаларнинг ортиқча чиқарилмоқда, компенсация тўловлари ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмаган.

Шу боис Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги судга ариза билан мурожаат қилиб, «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган.

Теглар

Мавзуга оид