
Ҳокимлик бошқарув ходимларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш тартиби белгиланди
Мазкур тартиб Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлар учун қўлланилади.

«Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг» намунавий тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида маълум қилинди.
Ушбу намунавий тартиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ўз ички тартибини белгилашда татбиқ этилади. Шунингдек, мазкур тартиб Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги ҳокимлик ходимлари учун қўлланилади.
Унгу кўра, ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларни баҳолаш белгиланган схемага асосан «samaradorlik.uz» электрон платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигининг рейтинг натижалари қуйидагича баҳоланади:
70 баллдан кам бўлганда – «қониқарсиз» (D);
70 баллдан 85 баллгача – «қониқарли» (C);
85 баллдан 100 баллгача – «яхши» (Б);
100 балл ва ундан юқори бўлганда – «аъло» (А).
Аввалроқ мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига KPI асосида ҳар ойлик устама тўлаш тартиби белгилангани ҳақида хабар берган эдик.





