Logo

Ички авиақатновлар учун чипталар нархи 20 фоизгача арзонлашади

Бугун 10:331 дақиқа

Рақобат қўмитаси ва «Uzbekistan Airways» ҳамкорлигида ички авиақатновлар бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилиб, 16-октябрдан нархлар пасайтирилади.

Ички авиақатновлар учун чипталар нархи 20 фоизгача арзонлашади © Ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистонда 16-октябрдан бошлаб ички авиақатновлар учун чипталар нархи 20 фоизгача пасайтирилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Ўзгаришлар қўмита ва «Uzbekistan Airways» ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Қўмита президент топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида авиация бозоридаги ички қатновлар тарифлари, нархларнинг шаклланиши ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганган.

Ўрганишлар давомида авиақатновларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари таҳлил қилинган. Шу асосда ички йўналишларда чипталар нархини тушириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Мазкур таклифлар тегишли юқори турувчи органлар томонидан қўллаб-қувватланган. Шундан сўнг авиакомпания билан ҳамкорликда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилган.

Арзонлашишдан мақсад нима?

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, нархларни пасайтиришдан асосий мақсад аҳоли учун авиақатновларни қулайроқ ва ҳамёнбоп қилишдир.

Чипталар нархининг туширилиши ички туризмни ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, ўзгаришлар хизмат сафарлари ва шахсий ташрифлар харажатларини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонидаги ҳужумлардан кейин ҳам «Uzbekistan Airways»нинг Жидда ва Мадинага парвозлари давом этаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид