IELTS имтиҳони қоғозда топширилиши вақтинча тўхтатилди

08.07.2025 | 17:303 дақиқа

Қоғозда топширилган тест жавоблари интернетга сизиб кетгани сабабли, Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб IELTS имтиҳони фақат компютерда ўтказилади.

IELTS имтиҳони қоғозда топширилиши вақтинча тўхтатилди
IDP ташкилоти 8 июл куни қоғозда имтиҳон топшириш учун рўйхат вақтинча ёпилганини маълум қилди. Бу қарорга тест жавоблари интернетга тарқалиши билан боғлиқ ҳолда «операцион сабаблар» асос қилиб кўрсатилди. Шу сабабли, Ўзбекистонда қоғозда имтиҳон ўтказиш амалиёти тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қоғоз шаклида рўйхатдан ўтган абитуриентларга икки хил танлов таклиф қилинган: имтиҳонни компютер турига кўчириш ёки тўлиқ тўловни қайтариб олиш. IDP орқали рўйхатдан ўтганлар Telegram орқали махсус ботлар ёрдамида мурожаат қилиши мумкин. Паспорт ёки ID карта фотосуратини тақдим этиш талаб этилади. British Council орқали рўйхатдан ўтганлар эса ўз қарорини 31 июлгача электрон почта орқали етказиши керак. Ҳозирда IDP 4 та, British Council эса 12 та шаҳарда компютерда IELTS имтиҳонини ўтказмоқда. Компьютерда имтиҳон формати ўзгармаган. «Speaking» қисмидан ташқари барча бўлимлар компютерда ечилса-да, саволлар тури ва вақт бир хил қолади. Шунингдек, натижалар ҳам анча тез — 1-5 иш куни ичида чиқади. Қоғозда эса натижалар 13 кунда тайёр бўларди.

Теглар

Мавзуга оид