add

Инвесторлар солиқ, ер ажратиш ва энергетика соҳаларидаги муаммоларни санашди

Бугун 15:251171

2026 йилда Ўзбекистонга хорижий сармоялар оқимини кучайтириш учун янги стратегик йўналишлар тўплами қабул қилинди.

Инвесторлар солиқ, ер ажратиш ва энергетика соҳаларидаги муаммоларни санашди

19 ноябр куни Тошкентда Хорижий инвесторлар Кенгашининг 5-оралиқ сессияси бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов раислигида, ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича директори Анди Аранитас модераторлигида йирик муҳокамалар ўтказилди.

Тадбирда халқаро компаниялар, молия институтлари ва давлат идоралари вакиллари қатнашди. Улар сармоячилар тўсқинликларига оид масалалар, идоралараро ҳамкорликни яхшилаш ва 2026 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги ахборот хизмати.

Кенгашнинг 8 та Ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган 40 дан ортиқ ташаббус — жумладан, корпоратив қонунчиликни янгилаш, масъул бизнес стандартлари ва сармоя жалб қилиш механизмларига оид ечимлар тақдим этилди.

Инвесторлар солиқ, ер ажратиш ва энергетика соҳаларидаги мавжуд муаммолар бўйича аниқ таклифлар билдирдилар. Келгусидаги ҳамкорлик қадамлари амалий келишувлар шаклида баён этилди.

2026 йил учун мўлжалланган янги стратегик йўналишлар — сунъий интеллект (AI), ESG стандартлари, инсон капитали, креатив иқтисодиёт ва минтақавий интеграция масалаларини қамраб олди. Барча келишувлар махсус баённома билан расмийлаштирилди ва бажарилиш учун амалга ошириш режасига айлантирилди.

Теглар

Мавзуга оид

Инвесторлар солиқ, ер ажратиш ва энергетика соҳаларидаги муаммоларни санашди | Vaqt.uz