Исроил АҚШ-Эрон музокараларидан нега норози ва Россия янги юришга тайёрланяптими? | Fikr vaqti
Швейцариядаги АҚШ–Эрон сулҳи ҳали кучга кирмай туриб Яқин Шарқ янги кескинлик ёқасида. Украинанинг дрон зарбалари Қримда бензин инқирозини бошлаб юборди. Исроилнинг Ливанга зарбаси ва Эроннинг Ҳормуз бўғозини блоклаши Оқ уй режаларига хавф солаётган бир пайтда, Россия-Украина уруши соф иқтисодий характерга кўчмоқда.
Шу кунларда бутун дунё нигоҳи геосиёсий вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин бўлган икки йирик оловли нуқтага қаратилган. Воқеалар ривожи шу қадар тезлашиб кетдики, Швейцарияда АҚШ ва Эрон ўртасида урушни тугатиш бўйича узоқ кутилган тинчлик келишувига эришилгани ҳақидаги хабарлар сиёҳи қуримасидан, вазият баттар чигаллашди. Исроилнинг Ливанга берган кескин зарбалари ортидан Эрон жаҳон савдосининг ҳаётий артерияси бўлган Ҳормуз бўғозини блоклаб қўйди.
Иккинчи томондан эса, фронт чизиғидан минглаб километр узоқда – Россия ичкарисидаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва ёнилғи омборларига Украина дронларининг ҳужумлари кучайди. Зарбаларнинг оқибати ўлароқ, сўнгги уч кун ичида Қримда оддий аҳолига бензин сотиш расман чеклаб қўйилган.
Хўш, Швейцариядаги тинчлик музокаралари тақдири охир-оқибат нима билан тугайди? Эрон сулҳда Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳимоясини нега биринчи планга чиқармоқда? Энг муҳими, Россия ичкарисидаги нефт инфратузилмасига берилаётган зарбалар фронт чизиғидаги реал вазиятни ва мамлакат ичидаги ижтимоий-психологик кайфиятни қанчалик ўзгартира олади?
Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида сиёсатшунослар — Жаҳонгир Акрамов ва Мухтор Назиров билан айни шу саволлар атрофида гаплашдик.
Теглар






