add

Июн ойи таҳлили: Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари тушди

Июн ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда ўтказилган кузатув натижаларига кўра, бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сезиларли даражада арзонлашди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълумотларига асосан 21 номдаги маҳсулот таҳлил қилинган.

Июн ойи таҳлили: Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари тушди
Мутахассислар 9 турдаги маҳсулотлар нархининг пасайганини қайд этган. Энг катта тушиш оқбош карамга тегишли бўлиб, унинг минимал нархи 64,2 фоизга арзонлашган. Помидор — 44,7 фоиз, бодринг — 36,5 фоиз, лавлаги — 21,5 фоиз, банан — 13 фоизга тушган. Шунингдек, олма, гуруч, мол гўшти (филе) ва картошка нархлари ҳам сезиларли камайган. Шу билан бирга, 6 турдаги маҳсулотлар, жумладан лимон, нархида ўсиш кузатилган. Айниқса лимон нархи сезиларли ўсиб, бу мавсумий омиллар билан изоҳланган. Қолган маҳсулотлардан 6 тасининг минимал нархлари ўзгармаган — бугуғдой уни, гречка, макарон, тухум, маргарин ва кунгабоқар ёғи. Таҳлил 2025 йилнинг 7 май ва 12 июн кунлари ўтказилган мониторинг натижаларига асосланган бўлиб, мамлакатдаги истеъмол бозоридаги мавсумий ва иқтисодий ўзгаришларни аниқлаш мақсадида амалга оширилган.

Теглар

Мавзуга оид

Июн ойи таҳлили: Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари тушди | Vaqt.uz