add

Жиззахда 10-Халқаро Талабалар симпозиуми бошланди

Бугун 20:052062

Жиззах давлат педагогика университетида 15 ноябр куни «Тадқиқотчилик ва креатив саъй-ҳаракатларни қўллаймиз» мавзусидаги талабалар симпозиуми иш бошлади.

Жиззахда 10-Халқаро Талабалар симпозиуми бошланди

10-Халқаро Талабалар симпозиуми 17 ноябр — Халқаро талабалар кунига бағишланиб, ёшларнинг илмий изланишлари, ижодий ишлари ва глобал ҳамкорликдаги иштирокини рағбатлантиради. Симпозиум Жиззах давлат педагогика университети, Ипак йўли тадқиқот академияси ҳамда қатор маҳаллий ва халқаро таълим муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

ЖДПУ ректори Мақсуджон Юлдашев тадбирни очар экан, уни талабалар ва олий таълим келажаги учун муҳим платформа сифатида таърифлади.

Jizzax 02

«Бу тадбир билим, ижодкорлик ва изланиш руҳини нишонлайдиган, талабаларимиз ва Ўзбекистоннинг олий таълими келажагини белгилайдиган муҳим воқеадир” – деб таъкидлади Мақсуджон Юлдашев.

Ипак йўли тадқиқот академияси ижрочи директори Азамат Акбаров эса ёшларнинг бугунги тадқиқотлари келажакда жамиятга фойда келтиришини таъкидлади.

Jizzax 04

«Бугунги изланишларингиз эртанги кунда жамият равнақига, инсонлар ҳаётини яхшилашга ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди у.

Симпозиумнинг ўтган йиллар тарихига назар солсак, у 2013–2016 йилларда Европада, 2018 йилда Қозоғистонда, 2021–2023 йилларда эса Самарқандда ўтказилган. 2024–2025 йилларда Жиззах симпозиумга мезбонлик қилмоқда. У доимий равишда онлайн ва офлайн форматларда ташкил этилади.

Jizzax 03

Бу йилги тадбирда Бангладеш, БАА, Эрон, Ҳиндистон, Италия, Жазоир, Озарбойжон, Қозоғистон, Сербия, Туркия, Украина, Хитой ва Ўзбекистондан 250 нафарга яқин талабалар қатнашмоқда. Форумнинг ўзига хос томонларидан бири — тўлиқ инглиз тилида ўтказиладиган Марказий Осиёдаги кам сонли талабалар симпозиумларидан бири экани.

Jizzax 05

Тадбирда турли мамлакатларнинг университет раҳбарлари, вазирликлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Симпозиумнинг асосий мақсадлари — талабалар тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, халқаро академик ҳамкорликни кучайтириш, ва ёшларнинг танқидий фикрлаш ҳамда ижодий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Мавзуга оид

Жиззахда 10-Халқаро Талабалар симпозиуми бошланди | Vaqt.uz